Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:13

Самарқанднинг айрим туманларида болалар ўлими кўпайди


Болалар ўлими кўпайгани учун ишдан олинганлар орасида Самарқанд шаҳар 2-туғруқ мажмуаси раҳбари Илҳом Ҳазратқулов
Болалар ўлими кўпайгани учун ишдан олинганлар орасида Самарқанд шаҳар 2-туғруқ мажмуаси раҳбари Илҳом Ҳазратқулов

Самарқанд вилоятининг айрим туманларида болалар ўлими ўтган йилга нисбатан кўпайган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб, turon24 хабар қилди. 2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Булунғур туманида 29 та, Оқдарёда 23 та, Пайариқда 39 та, Нурободда 23 та болалар ўлими қайд этилган. Мазкур кўрсаткич 2017 йилгига нисбатан Булунғурда 13 та, Оқдарё ва Нурободда 9 та, Пайариқ туманида 8 та ошган.

Гарчи баъзи туманларда болалар ўлими сони ортган бўлса-да, умумий ҳисобда вилоят миқёсида 2018 йилнинг 9 ойи давомида жами 407 та шундай нохуш ҳолат кузатилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 та кам. 2017 йили вилоятда 635 та болалар ўлими қайд этилган.

Ўтган 9 ойда вилоятда 14 та оналар ўлими рўйхатга олинган. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан битта кам.

Оналар ўлими энг кўп, яъни 3 тадан Нарпай ва Пастдарғом туманида кузатилган.

Вилоятда оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш ишларига етарлича масъулият билан ёндашмагани учун айрим мутасадди ташкилот раҳбарлари ишдан олинган. Жумладан, вилоят перинатал маркази раҳбари Бахтиёр Жуманов, Самарқанд шаҳар 2-туғруқ мажмуаси раҳбари Илҳом Ҳазратқулов, Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Иброҳим Бобобеков эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

XS
SM
MD
LG