Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:20

Халқ таълими вазири ўринбосари Aлишер Саъдуллаев вазифасидан озод этилди


Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Бу ҳақда Turon24 нашри маълум қилди. Нашр хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 25 октябрь куни имзолаган.

Айни пайтда Ўзбекистондаги бир қатор нашрлар Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида ëзишди.

Бу борада расмий маълумот эълон қилинмаган.

Алишер Саъдуллаев жорий йил июль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига кўра¸ Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган.

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган. Aлишер Навоий номидаги миллий кутубхона қошидаги “YES” клубида 2014-2015 йиллар оралиғида етакчилик қилган.

XS
SM
MD
LG