Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:28

Божхона ходимларига уй-жой қуриш учун ер участкалари берилади


Тошкент аэропортидаги божхона назорати.
Тошкент аэропортидаги божхона назорати.

“Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) Президент томонидан имзоланди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.

Вазирлик ўз хабарида қонунда асосий ўзгаришларни санаб ўтган.

тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлиги ошириш; банк идораларига инкассо топшириқномалари ҳамда тақдимномаларини электрон шаклда тақдим этиш амалиёти киритилгани ўша ўзгаришлардан баъзиларидир.

Янги таҳридаги қонунда, шунингдек, божхона органларининг доимий яшаш жойидан узоқда хизмат қилувчи ходимларга ижара компенсацияси тўлаш, уй-жойга муҳтож ва кўп йил бенуқсон хизмат қилган ходимларга уй-жой қуриш ёки квартира харид қилиш учун имтиёзли кредитлар, ер участкалари ажратиш ҳақидаги нормалар киритилди; божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий муассасалар бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.

XS
SM
MD
LG