Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:50

Жиззахлик йигит виртуал қиморни деб одам ўлдирди


Жиззахлик 29 ёшли Ғайрат Кулибаев Тошкент шаҳрида компьютер ўйини сабаб қотилликка қўл урди (“Даракчи”, 18 октябрь). Ғ.Кулибаев “Махсустранс” корхонаси ҳудудий бўлимида ишлаган. Ишдан бўш вақтларида интернет орқали спорт мусобақаларига пул тикиб ўйнаб келган. Охирги пайтларда виртуал қимор ўйинига боғланиб қолиб бор-буди ва ишидан айрилган, қарзга ботган. Шундан кейин қарздан қутулиш учун виртуал қимор ўйини учун пул олиб турадиган таниши Е.Радченконинг уйига ўғриликка тушган. Ўғриликка гувоҳ бўлиб қолган уй соҳибининг танишини чавақлаб ўлдирган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Бахтиёр Исломовга кўра, қотилликда айбланган судланувчи 18 йилга озодликдан маҳрум этилган. Қайд этилишича, Ғ.Кулибаевнинг вояга етмаган фарзанди ва оиласи бор.

XS
SM
MD
LG