Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:28

Наманганда мактаб ўқитувчиси уйида осилган холда топилди


Наманган вилояти Уйчи туманидаги 21-сонли мактабнинг 25 ёшли ўқитувчиси 14 октябр куни ўз уйи айвонида осилган холда топилди.

Яқинлари у ўзини осгани ҳақида Озодликка маълум қилди.

Икки йилдан бери 5-9 синф ўқувчиларига математикадан дарс бериб келган 25 ёшли муаллимнинг ўз жонига нега қасд қилгани номаълум бўлиб қолмоқда.

Уйчи тумани милицияси бу бўйича тергов олиб бораётганинини айтди.

Ўзини осган аёлнинг исми Озодликка маълум, лекин журналистика одоби нуқтаи назаридан таҳририят унинг исмини очиқламайди.

Шу қишлоқ аҳли вакилларидан бирининг Озодликка айтишича, аёл туғмагани учун ўз шахсига оид гап-сўзга чидай олмаган ва молхонаси айвонининг тўсинига ўзини осган.

- Бир йил аввал бу аёл бир оилага икки келиннинг бири бўлиб тушган. Тўй бир кунда бўлган. Нарги келин бўйига қолиб кетган, бу бўйига қолмаган. Оиладаги босимга чадай олмай ўзини осган, - дейди марҳумнинг ҳамқишлоғи.

21-сонли мактаб ўқитувчиларидан бири ўзи ва ҳамкасблари муаллиманинг ўзини осгани ҳақидаги хабардан ларзага келганини айтди.

- Ўлимидан олдин уч кун мазам йўқ деб мактабга келмай юрди. Кейин билсак уйидагиларга мактабга кетдим, деб қаёққадир кетар экан. Ўзи жуда яхши аёл эди. Ҳозир нимага бунақа қилганига ҳайронмиз. Жуда яхши ўқитувчи эди, - дейди Холиқов.

Ўзбекистонда ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари учраб туради.

Ўтган ой Жиззах вилояти Зомин туманидаги 50-сонли мактабнинг котибаси ўзини осгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил ноябр ойидаги ҳукумат мажлисида мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди.

Мирзиёв ўз қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 70 фоизи аёлларга тегишли эканлигини таъкидлаганди.

XS
SM
MD
LG