Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:03

Икки космонавт тушган "Союз" ракетаси ҳалокатга учради


Қозоғистон, Боқўнғир. 2018 йил, 11 октябрь
Қозоғистон, Боқўнғир. 2018 йил, 11 октябрь

Космонавтларни Халқаро космик станцияга элтиши керак бўлган “Союз” ракетаси старт чоғида аварияга учради. Ракета парвозига Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромида соат 11:40 да старт берилди. Интерфакснинг хабар қилишича, ракетанинг иккинчи босқичи мотори ўчиб қолган. Экипаж ерга қайтиб қўнгани, комонавтлар тирик экани хабар қилинди.

Авария ракета парвози бошланганидан сўнг 2 дақиқа ўтгач, унинг ён блоклари иккинчи босқичнинг марказий блогидан ажралаётган сонияларда содир бўлган. Шундан сўнг космик кема қисмларга ажралиб, парашют ишга тушган.

"Роскосмос" космонавти Алексей Овчинин ва NASA астронавти Ник Хейглар махсус капсулада Қозоғистон ҳудудида ерга тушган.

XS
SM
MD
LG