Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:40

Меҳнат вазирлиги: Мажбурий меҳнатга жалб этгани учун 77 амалдор жазоланди


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти мажбурий меҳнатга қарши курашда ҳуқуқ ҳимоячилари мониторинги натижаларидан фойдаланади.

Бу ҳақда хабар қилган Меҳнат вазирлиги матбуот хизматига кўра, 10 сентябрдан буён Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича аҳолидан 819 та мурожаатни қабул қилган. Улардан 77 таси бўйича мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида мажбурий меҳнат қонунга зид эканлигини эслатиб ўтди. Ҳар бир пахта теримига жалб қилиш ҳолати бўйича +99871 200−06−01 рақами орқали ишонч тармоғига мурожаат қилиш ёки @mehnathuquqbotТелеграм-ботида хабар қолдириш мумкин.

Бу йилги пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга жалб этиш кўлами аввалги йиллардагидан кам эмаслигига Озодликка келаётган хабарлар далил бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG