Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:00

Қўшни давлатлардан жисмоний шахслар олиб кирадиган товарлар миқдори янада чекланади


Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги Дўстлик пунктининг Қирғизистон томонида фуқаролар Ўзбекистонга товар олиб ўтиш учун навбатда турибди. 2018, февраль.
Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги Дўстлик пунктининг Қирғизистон томонида фуқаролар Ўзбекистонга товар олиб ўтиш учун навбатда турибди. 2018, февраль.

Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар учун товарларни божсиз олиб кириш қоидаларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Ҳукуматнинг бу ҳақдаги қарорининг рус тилида эълон қилинган лойиҳаси тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Бугунги кунда ўзбекистонликлар бир календарь ойи давомида 20 турдаги товарларни, ҳар бирини бир донадан автомобиль (пиёда), темир йўл ва дарё чегара пунктлари орқали мамлакатга божсиз олиб кириши мумкин. Бундай товарлар орасида музлатгич, кондиционер, чангюткич, кир ювиш машинаси, газ ёки электр плита, телевизор, микротўлқинли печь, дазмол, фен, ошхона комбайни, телефон аппарати, компьютер техникаси, ноутбук ва бошқалар бор.

Энди эса жисмоний шахслар бир турдаги маиший техника воситаларини ҳар 6 ойда 1 донадан ортиқ олиб кириши тақиқланиши мумкин.

Бундан ташқари, «бошқалар» тоифасига кирувчи энг кенг тарқалган товарларни олиб кириш қоидалари ҳам ўзгартирилиши мумкин. Унга кўра, ўзбекистонликлар ҳар бир номдаги товарни бир суткада 2 килограммдан, бироқ умумий оғирлиги 10 килограммдан ортиқ бўлмаган ҳолда олиб кириши мумкин бўлади. Буни бир суткада эмас, ҳар ой этиб ўзгартириш мўлжалланмоқда.

Қарор лойиҳаси 19 сентябрда эълон қилинди. Унинг муҳокамаси 4 октябрда якунланади.

XS
SM
MD
LG