Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:44

Эмомали Раҳмоннинг ўғли, Душанбе мэрини тараннум этувчи қўшиқ айтилди (видео)


Рустам Эмомали отаси, Президент Эмомали Раҳмон билан.
Рустам Эмомали отаси, Президент Эмомали Раҳмон билан.

Душанбе шаҳар мэри, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг катта ўғли Рустам Эмомалининг шарафига «Шаҳриёр» деб номланган қўшиқ куйлаган тожик хонандаси Зиёвуддин Нурзод хушомад ва лаганбардорлик қилмаганини айтмоқда.

Знаменитый таджикский певец посвятил песню сыну президента
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00

15 сентябрь куни хонанда «Настоящее время» телевидениесига берган интервьюсида, қўшиқ ғояси ўғли билан пойтахтдаги энг баланд бинода туриб тунги Душанбени томоша қилаётганида пайдо бўлганини ва бу қўшиқни бир ярим йилдан буён шаҳар раҳбари бўлиб муваффақиятли фаолият юритаётганига миннадорчилик сифатида мэрга бағишлаганини айтди:

«Баландликда туриб Душанбени томоша қилаётган ўғлим: «Ота, қаранг, Душанбе Дубайга ўхшаб кетар экан!» деди. Мен ҳам шаҳарнинг гўзаллигини ҳайратга тушган ҳолда томоша қилдим. Шу тариқа қўшиқ туғилди ва уни ўзим, ўғлим ва Душанбе шаҳри аҳолиси номидан ҳурмат маъносида мэрга бағишладим».

Тожик хонандаси ўзининг «Шаҳриёр» қўшиғи буюртма эканлиги ҳақидаги гапларни инкор қилди. Зиёвуддин Нурзоднинг айтишича? бу қўшиқ самимий ва бунинг учун мукофот кутаётгани йўқ. Балки, унинг айтишича, ҳатто ўзини мамлакат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган катта концертга таклиф ҳам қилишмаган ва бу қўшиқ катта саҳнада ижро этилмаган.

«Раҳмоннинг севгисига совға», «Сомонийлар авлоди», - дейди Рустам Эмомали ҳақидаги қўшиқ муаллифи. У мэрни Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достони қаҳрамони Рустамга ўхшатади. Бу қўшиққа ишланган клип Youtubeда 200 мингдан ортиқ томоша қилинди. Кимдир қўшиқни хушомад ва лаганбардорлик деса, аксинча бошқалар хонанда ҳар қандай мавзу бўйича қўшиқ куйлаш ҳуқуқига эга, дея уни ҳимоя қилишга ўтиб кетишди.

Нима бўлганда ҳам бу Рустам Эмомали шарафига куйланган биринчи қўшиқдир. Бундан аввал кўплаб хонандалар давлат раҳбарига бағишлаб қўшиқ куйлашган эди. Тожикистон президентининг катта ўғли Рустам Эмомали 2017 йилнинг январида Душанбе мэри лавозимига тайинланган эди, ўшанда у 29 ёшда эди. У пойтахтга 19 йил раҳбарлик қилган Маҳмадсаид Убайдуллоевнинг ўрнини эгаллаган эди.

XS
SM
MD
LG