Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:47

Марказий банк UzCardдаги узилишни изоҳлади


Жорий йилнинг 15 сентябрь куни UzCard чакана тўлов тизимида дастурий носозлик юз берди, натижада банк карталари бўйича барча турдаги операциялар, шу жумладан савдо терминали орқали тўловларни қабул қилиш ва банкоматлар орқали нақд пул олиш операциялари тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки UzCard тизими ишдаги носозлик бўйича расмий ахборотда айтилган.

Қуйида Марказий банк баёноти матни давомини келтирамиз.

Маълумотнома: “UZCARD” чакана тўлов тизимининг оператори – “Ягона умумреспублика процессинг маркази” (ЯУПМ).

Марказий банк мутахассислари дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда “UZCARD” чакана тўлов тизимини тиклашга кўмак беришмоқдалар.

Ҳозирда, мазкур тизимни тиклаш бўйича биринчи босқич якунланди – тўлов карталари бўйича баланслар базаси тикланди. Иккинчи босқич – тўлов терминалларни тиклаш жараёни кун давомида якунланади.

Зарурат бўлганда, фуқаролар ўз пул маблағларини нақд кўринишида уларга хизмат кўрсатадиган банклар орқали олишлари мумкинлигини билдирамиз. Шу билан бирга, банк картаси очилган банк филиалига мурожаат қилиш зарурлигини қайд этамиз (терминалларнинг фаолияти тикланганидан сўнг барча банкнинг исталган филиалларига мурожаат қилиш мумкин). Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда республиканинг барча ҳудудларидаги банклар филиалларини нақд пул билан етарли миқдорда таъминлаш юзасидан тегишли ишларни амалга оширди.

Марказий банк мазкур ҳолатни эътиборсиз қолдирмасилини таъкидлайди. Чакана тўлов тизимини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида улар фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш юзасидан Марказий банкка тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни юклайдиган ваколатларни қонунчиликка киритиш бўйича ташаббус билдирилади.

XS
SM
MD
LG