Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:30

"Буханка" нонга давлат нархи бекор бўлди, бозор нархи 2 баробарга ошди


Ғиждувон деҳқон бозорида сотилаётган "буханка" нон, апрель, 2012 йил
Ғиждувон деҳқон бозорида сотилаётган "буханка" нон, апрель, 2012 йил

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб, 1-навли буғдойдан олинган 1 килограмм уннинг улгуржи нархи 1 минг 400 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, халқ орасида "буханка" деб аталадиган қолипли нонга давлат белгилаган нарх бекор қилиниб, бу нон маҳсулоти эркин бозор нархида сотиладиган бўлди.

Адлия вазирлиги Telegram каналида хабар қилинишича, "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумати қарори 13 сентябрь куни қабул қилинган.

Қарор ортидан 2014 йилнинг кузидан буён битта нарх - 650 сўмдан сотилаётган 600 граммлик "буханка" нон нархи 1 минг 200 сўмгача ошиб кетди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига таяниб, «Kun.uz» нашрининг хабар қилишича, 16 сентябрга келиб 600 граммли қолипли ноннинг донаси:

Қорақалпоғистон - 700 сўм;
Андижон вилояти - 800 сўм;
Бухоро вилояти - 750 сўм;
Жиззах вилояти - 650-1100 сўм;
Қашқадарё вилояти - 1000 сўм;
Навоий вилояти - 1000-1200 сўм;
Наманган вилояти -1000-1200 сўм;
Самарқанд вилояти - 650-750 сўм;
Сурхондарё вилояти - 650-1000 сўм;
Сирдарё вилояти -650-1000 сўм;
Тошкент вилояти - 650-1200 сўм;
Фарғона вилояти - 1000-1200 сўм;
Хоразм вилояти - 1000-1200 сўм;
Тошкент шаҳри - 1200 сўмдан сотилмоқда.

Айни пайтда, ҳукумат қарорида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилиши ҳам белгиланган.

XS
SM
MD
LG