Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:29

Фарғонада 5 ёшли қизни ўғирлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган йигит 11 йилга қамалди


Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 5 ёшли қизчанинг йўқлиши ва кейинчалик ҳалок бўлиши билан боғлиқ жиноят иши бўйича қўлга олинган 20 ёшли йигит 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Шу йилнинг феврал ойида Олтиариқда Кибриё исмли қизчани номаълум эркак велосипедда ўғирлаб кетгани, кейинчалик унинг жонсиз жасади темир йўл ёқасида топилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Бешариқ тумани суди маълумотларига кўра, Қўштепа туманида яшовчи Акмал Абдураҳмонов 2018 йил 5 февраль куни эрталаб яшаш хонадонидан велосипедда Олтиариқ тумани марказидаги бозорга борган.

У қайтишда "Полосон" маҳалласидаги 6-мактабгача таълим муассасаси ёнидан ўтиб кетаётиб, ушбу муассасадан кузатувчисиз чиқиб кетаётган тарбияланувчилар вояга етмаган Ш.Ғоффоралиев, Х.Ғоффоралиева ва К.Ғоффоралиевани ёнига чақириб, уларга велосипедда сайр қилдириб, дўкондан ширинликлар олиб беришини айтиб, Ш.Ғоффоралиев ва Х.Ғоффоралиевани велосипедининг орқа ўриндиғига, К.Ғоффоралиевани эса велосипедининг олд қисмига ўтирғизиб, уларни ўғирлаб кетган.

Шундан сўнг А.Абдураҳмонов ўғирлаб кетаётган Ш.Ғоффоралиев ва Х.Ғоффоралиевани Олтиариқ тумани, "Тошхирмон" кўчаси бўйлаб ўтган йўл четида қолдириб, К.Ғоффоралиевани эса ўзи билан бирга велосипедда Тошкент-Марғилон-Андижон йўналишидаги темир йўлнинг Олтиариқ-Марғилон қисмидан Марғилон шаҳри йўналиши томонга олиб бориб, вояга етмаган, ожиз аҳволдаги К.Ғаффоралиевани ушбу темир йўлнинг 244 километри, 6-пикетида унинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остида қолдириб, шу жойда ёлғиз ўзини ташлаб кетган.

Натижада ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаган, вояга етмаган К.Ғоффоралиева тунги вақтда Қўқон-Марғилон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 62-сонли йўловчи поезди вагонларининг пастки қисмидаги металл қисмларига урилиб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳатлари олиши оқибатида воқеа жойида вафот этган. Суд ҳукми билан судланувчи А.Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 117-моддасининг 2-қисми ва 137-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

XS
SM
MD
LG