Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:34

Самарқанд газ таъминоти раҳбари бир ярим соатлик мажлисда юзлаб маротaба сўкинди


Узтрансгаз, Самарқанд
Узтрансгаз, Самарқанд

Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти филиали бошлиғинининг ўринбосари Акпар Баҳриев 5 сентябрда ўтказилган йиғилишда ўз қўли остида бўлган мутахассис ходимларни бўралаб ҳақорат қилаётгани ёзилган аудиофайл Озодлик таҳририятига келиб тушди.

“Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятига қарашли ҳудудий филиал бошлиғининг ўринбосари ўз ходимлари, жумладан корхона муҳандиси Ботир Тўраевни бир ярим соат давомида юзлаб марта ҳақорат қилади.

45 яшар Акпар Баҳриев Озодликка шундай йиғилиш ўтказилганини тасдиқлади, аммо, корхона ходимларини сўкмаганини айтди.

Корхона раҳбари Шукрулло Маҳмудов эса “ўша кунги жанжал” юзасидан ички текширув бошлатилганини билдирди.

Акпар Баҳриев 5 сентябрь куни эрталаб соат 11да Самарқанд вилояти газ таъминоти филиали биноси кичик мажлислар залида ўтказган йиғилишнинг аудиофайлини айни йиғилишда иштирок этган ходимлардан бири Озодликка 8 сентябрда тақдим этди.

Бу аудиофайлда уятли сўзлар шунчалар кўпки, уни шундайлигича эшиттириш ахлоқ қоидаларига мутақо тўғри келмайди.

Аудиони Озодликка йўллаган шахснинг айтишича, мажлисда беш аёл дохил 60га яқин ходим иштирок этган.

“Хотинингни ёнида оғзингга с...!”

Йиғилишда иштирок этган ташкилот ходимининг аудиоси ёзиб олинган мажлисни изоҳлаб айтишича, Акпар Баҳриев унинг устидан юқори ҳокимият органларига ёзма шикоят йўллаган муҳандис “Тўраев Ботир ва бошқаларни” мажлис бошиданоқ “аёллар ўнгида” ҳақорат қилишга тушган.

Акпар Баҳриев сўкинишларининг асосий нишони 24 йилдан бу ушбу корхонада муҳандислик қилаётган Ботир Тўраев бўлган:

Оғзингга с... сен п..тни, нима дейсан?! Г... б...дь, башарангга с....! Ҳозир о...га бераман сен п..., б...дь! Башарангга с...й, сен ҳаромини б...дь! Уйингга бориб, хотинингни ёнида оғзингга с....!” дейди Акпар Баҳриев.

Унинг ҳақоратига эътироз билдирган муҳандисга таҳдидини янада кучайтиради:

Бу харомий бу, харомий бу! Ҳозир к...га с...! ”, дейди Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти филиали бошлиғинининг ўринбосари.

Ботир Тўраев экани ишонилган шахс бу ҳақоратлари учун устидан шикоят қилишини айтар экан, Акпар Баҳриев ҳақорати янада кучаяди:

"С...ни ейсан, тушундингми?! С...ни ейсан! Ҳозир мажлисдан чиққин, с..ни ейсан! Аёллар чиқсин эркаклар қолсин. С...ни ейсан! П...т б...дь!" дейди Акпар Баҳриев.

Ходимлардан бири мажлисдан чиқиб кетишга уринар экан, Акпар Баҳриев уни ушлашни талаб қилади:

"Эй к..., қаерга кетаяпсан?! Ушланг, ушланг у п...ни! Ушланг на х..., онангни с...!"

"Монтаж даъвоси"

Акпар Баҳриев шундай йиғилиш ўтказилганини Озодликка 13 сентябрда тасдиқлар экан, у қўли остидагиларни сўкинмагани, аммо аудио файлдаги ёзув монтаж қилинганини иддао қилди.

- Мен бу ходимларни умуман сўкинганим йўқ. Бунинг ҳаммасини у одам (Ботир Тўраев - таҳр.) ўзи монтаж қилган. Мен бу ерга янги раҳбарман. Бу одам қайси янги раҳбар келса, шантаж қилиб, ишга келмай юраркан. Сўкинишлар деган нарсаларнинг ҳаммаси ёлғон, - деди Акпар Баҳриев.

Аммо, унинг бу сўзларини Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти филиалининг муҳандиси Ботир Тўраев “куракда турмайдиган иддао,” дея рад этди:

- Йўқ, монтаж эмас бу. Ҳамма нарса ҳақиқат. Ҳеч қанақа муболаға йўқ. Бу нарсаларни ариза қилиб берганман керакли ташкилотларга. Барибир, ҳарким ҳам ўзини оправдать қилишни хоҳлайдику. Энди, шунга шундай деяверади-да. Мен монтаж қилишни ҳам билмайман, унақа ишлар ҳам қилмайман, - деди Ботир Тўраев.

Унинг иддао қилишича, Акпар Баҳриевнинг ҳақорати ва таҳдидларига корхонада бўлаётган "коррупция тузуми" ҳақида ҳокимият органларига шикоятлар сабаб бўлган.

- Акпар Баҳриев ўзи атрофида коррупцион тузумни яратган. Олдинги ҳолатни давом эттириш бошқа ҳеч қанақа манфаати йўқ. Мақсади битта - якка ҳукмронлик қилиш, - деди Ботир Тўраев.

“Ўзтрансгаз" раислигидан 2016 йил декабрида бўшатилган Шукурулло Маҳмудов "Марказгазтаъминот" унитар корхонаси Самарқанд бўлими директори лавозимини эгаллаб келади.

У раҳбарлик қилаётган корхонадаги муноқашадан хабари борлигини Озодликка тасдиқлади.

- Мажлисдан хабарим йўқ эди. Ҳозир аудиони эшитдим. Сўрадим. Энди сўкиниши нотўғри, нима бўлганида ҳам. Раҳбар у. Чора кўрамиз албатта. Унақа одамларнинг ишлашга ҳаққи йўқ. Тўраевнинг ҳам, Баҳриевнинг ҳам. Коллективга дарс бўлиши учун. Мен ҳеч қачон унақа одамларни қўллаб-қувватламайман, - деди Шукурулло Маҳмудов.

Озодликда аудио файлнинг ҳаққонийлиги ёки унинг монтаж қилинганини аниқлаш имкони йўқ.

Бироқ, 5 сентябрда бўлиб ўтган мажлисда иштирок этганлардан икки нафари ҳақиқатан ҳам аудиодаги ҳақоратлар монтаж қилинмаганини билдирди.

Ҳақорат ва калтаклашлар хроникаси

Озодлик Ўзбекистонда раҳбарларнинг қўл остидаги ходимларини ҳақорат қилиши ёки ҳаттоки калтаклаши ҳақида мунтазам хабар бериб келади.

2017 йил сентябрида Сирдарё вилоят Сайхунобод туман ҳокими тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланган видео Инернетда тарқалган эди.

12 апрелда эса Андижон вилояти Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров йиғилишда Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Улуғбек Фармоновни ҳақорат қилиб, ўз ходимларига калтаклатган эди.

Воқеа гувоҳларининг айтишларича, ҳақорати учун ходимидан жавоб ҳақорат эшитган ҳоким мулозим ҳамшаҳарларини ёрдамга чақирган.

Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокими Асрор Жўраев 2016 йилнинг 19 октябрь куни эрталаб 8-мактабнинг маънавият бўйича директор ўринбосари, 36 яшар Шуҳрат Шоймардоновни фермерларнинг олдида дўппослади.

Ўринбосар хотинининг номида бўлган фермер хўжалиги кам пахта топширгани учун ҳокимдан калтак еди. Воқеага гувоҳ фермерлар туман ҳокимининг сўконғич ва уронғич эканлигини айтди.

2016 йил июнида Фарғона вилояти Фурқат тумани фермери Азизбек Алиматов ҳоким Нўъмонжон Назировнинг қўпол ва сўконғич раҳбар эканлигидан Озодликка шикоят қилганди.

Озодлик таҳририятига келиб тушган ва ҳокимнинг овози деб иддао қилинаётган телефон суҳбатларидан бирида ҳоким фермернинг ўзини, унинг онасини, энасини уят сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилган.

Фермер бу аудиоёзувни Озодлик радиосига тақдим қилди. Ҳоким фермерни ҳақорат қилганини тан олиб, кечирим сўради.

Аммо, ҳозирга қадар бирон бир корхона раҳбарининг жиноий жавобгарликка тортилгани Ўзбекистонда кузатилмаган.

XS
SM
MD
LG