Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:25

БМТ Олий комиссари дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари поймол қилинаётганидан хавотир билдирди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари топталаётганидан хавотир билдирди. Комиссар БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши олдида қилган илк чиқишида Хитой, АҚШ ва бошқа давлатларда содир бўлаётган ўзгаришлар хавотирли эканлигини таъкидлади.

Бачелет 10 сентябрь куни Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг уч ҳафталик йиғини очилиш кунида сўзга чиқиб, Хитойни Шинжон-Уйғур мухтор районида миллий озчиликларни қайта тарбиялаш лагерларига юборилаётгани ҳақидаги иддаоларни текшириш учун кузатувчиларни мамлакатга киритишга чақирди.

10 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилоти Шинжонда расмийлар инсон ҳуқуқларини қўпол бузаётганини тасдиқловчи далиллар келтирилган ҳисоботни эълон қилди. Аввалроқ БМТнинг Ирқий камситишни бартараф этиш бўйича қўмитаси айни мавзуда ўхшаш ҳисоботни эълон қилган эди.

Чилининг собиқ президенти Бачелет жорий йилнинг августида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари этиб тайинланди. Ундан аввал бу лавозимда иорданиялик Зайд Раад ал-Ҳусайн ишлаб келган эди.

XS
SM
MD
LG