Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:16

Президентга видеомурожаат йўллаган имом ишдан олинди (ВИДЕО)


Тошкент шаҳридаги "Омина" жоме масжиди имоми Фазлиддин Парпиев
Тошкент шаҳридаги "Омина" жоме масжиди имоми Фазлиддин Парпиев

Президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаган Юнусободдаги "Омина" жоме масжиди имом хатиби Фазлиддин Парпиев вазифасидан бўшатилди. Диний идоранинг Facebook тармоғида тарқалган 675-сонли буйруғида имом Одоб комиссияси қарори билан ишдан олингани айтилган.

Facebook тармоғи фойдаланувчилари улашаётган Диний идора бўйруғи 8 сентябрь куни қабул қилинган ва унда имом хатиб билан меҳнат шартномаси қонуний асосда бекор қилингани айтилган.

Диний идорадан бу буйруқ борасида бирор қўшимча изоҳ олишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

"Омина" жоме масжидининг 32 ёшли имом хатиби Фазлиддин Парпиев жума кунги хутбасида соқол ва ҳижоб борасида мусулмонларга бўлаётган тазйиқларни қоралаган, хутбадан бироз аввал эса виждон эркинлигини таъминлашда ёрдам сўраб, президент Мирзиёевга видеомурожаат қилганди.

Ўз мурожаатида у Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларини президент сиёсатига хилоф равишда, мамлакат фуқароларининг Конституцияда белгиланган диний эркинликларини поймол этаётганликда айблаганди.

Мурожаатидан бир кун ўтиб, Озодлик билан суҳбатлашган имом, диний идора отаси орқали босим ўтказа бошлагани, диний идора вакиллари эса ундан ўз чиқишидан афсус-надоматда экани ҳақида иқрор олишмоқчи бўлганини таъкидлаганди.

Шунингдек, у жума куни ДХХ ходимлар масжидга келиб, уни сўроққа тутганини ҳам билдирган.

Аммо, диний идоранинг тармоққа тушган 675-сонли буйруғидан сўнг, 9 сентябрь куни Facebook тармоғидаги саҳифасида жонли мулоқотга чиққан имом ишдан олингани ҳақида унга ҳеч қандай маълумот берилмаганини билдирди.

Айни пайтда, ишдан олиниши билан, унда жамоат олдида чиқиш қилиш ваколати олингани, шу боис, бундан буён масжид ва ижтимоий тармоқларда чиқиш қилмаслиги, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, хусусан, Озодлик радиоси мурожаатига ҳам жавоб бермаслигини билдирди.

"Чунки, мен айтадиган гапимни айтиб бўлдим. Бу ёғига Озодликка чиқиб ҳар куни гапираверсам, ҳар куни Facebook тармоғида лайф (жонли чиқиш) қилаверсам, гапнинг сийқаси чиқади... Вазифам ҳақни етказиш эди, етказдим, ҳеч қандай қонунни бузмадим... Бундан буён мендан ваколат олингани сабаб, бошқа чиқиш қилмайман", деди, жумладан, Фазлиддин Парпиев.

Бундан ташқари, бу ҳодисалардан сўнг босим остида қолган отаси унга босим қилаётгани ва бошқа чиқиш қилмаслик ҳақида отасига ҳам сўз берганини қўшимча қилди.

"Омина" масжиди имомининг видеомурожаати ҳукуматнинг ягона мактаб формасини жорий этиши ортидан ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашига қўйилган чекловлар юзасидан норозиликлар кучайган пайтга тўғри келди ва ижтимоий тармоқларда кенг акс-садо берди.

Мурожаатидан бир кун ўтиб, имом Озодлик билан суҳбатлашганди.

- Диний идорани ходими шу чиқишимдан кейин келиб, “тезисдан чиқиб кетиб бекор қилибсиз-да”, деди. Мен айтдим, "тўғри шу жойда хато қилдим", дедим. Бошқа томондан "ҳуқуқий хатога йўл қўйганим йўқ", дедим, - деганди "Омина" жоме масжидининг имом хатиби Фазлиддин Парпиев.

Шунингдек, имом "бузғунчи ғоядаги инсонлар"нинг ундан фойдаланишига ҳам йўл қўймаслигини айтганди.

- Мен шу ерда ватанни дарди билан ёниб яшайман. Кимдир ўзини ғаразли ниятида мендан фойдаланмоқчи бўлса ва шу билан давлатга бош кўтарадиган бўлса, у одам хато қилади. Мен бунга қаршиман, - дейди имом.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00
Бевосита линк

20 минутдан ортиқроқ давом этган Шавкат Мирзиёевга видеомурожаатида Фазлиддин Парпиев президентдан мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашда халққа ёрдам беришни сўраган.

Тошкентлик имом президент Мирзиёевга бўлган ишонч унга бундай видеомурожаат билан чиқишга ундаганини билдирган.

Фазлиддин Парпиев бир ой муқаддам Тошкент шимоли-шарқидаги “Омина” жоме масжидига имом этиб тайинланган эди.

Андижонлик Фазлиддин Парпиев 2005-2011 йилларда Мадина шаҳридаги Ислом универститети, 2012-2016 йилларда эса Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таҳсил олган.

XS
SM
MD
LG