Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:17

Пичоқлаб ўлдирилган МИБ ходими "Жасорат" медали билан тақдирланди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг пичоқлаб ўлдирилган Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Баҳром Жўраевни "Жасорат" медали билан тақдирланган.

Жўраев шу йилнинг май ойида ўзининг собиқ ходими томонидан пичоқланиши ортидан, 1 август куни касалхонада вафот этгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Баҳром Жўраевни 3 май куни ишдан бўшатилган ходими Шавкат Ибратов пичоқлагани хабар қилинганди.

Ишдан ноқонуний бўшатилганини иддао қилган собиқ ходим бошлиғига тўрт марта пичоқ санчган.

Ўзбекистонда пичоқ воситасида жонга қасд қилиш ҳолатлари кўп кузатилади.

7 апрель куни Андижон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси шаҳарнинг 29-мактабида ўқийдиган тенгқурининг юрагига пичоқ санчиб ўлдирган эди.

Ўтган йилнинг 6 октбярь куни 1- сонли Тошкент юридик коллежи талабаси 2 курсдошини пичоқлаган эди.

2017 йилнинг 18 августида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида участка нозири паспорт текшируви ўтказаётган пайтда пичоқлаб ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG