Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:43

Қозоғистонда ҳижобли ўқувчи қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди


Туркистон вилояти Мақтаарол (Пахтаорол) туманидаги мактаб ўқувчилари. 2018, 5 сентябрь.
Туркистон вилояти Мақтаарол (Пахтаорол) туманидаги мактаб ўқувчилари. 2018, 5 сентябрь.

Туркистон вилояти Мақтаарол (Пахтаорол) туманидаги Фирдавсий қишлоғида ҳижоб кийган 13 нафар ўқувчи қизнинг ота-оналари жаримага тортилди. Бу ҳақда мактаб директори Жанар Мамирова хабар қилди..

Мамированинг айтишича, юқори ва қуйи синфларнинг 372 нафар ўқувчи қизларидан 40 га яқини рўмолни ечмаган. 13 нафар қизнинг ота-онасига нисбатан Туркистон вилояти таълим соҳаси устидан назорат департаменти томонидан протокол тузилди ва улар ўртача ойлик маошининг беш баробари миқдорида жаримага тортилди.

Директорнинг сўзларига қараганда, агар ота-оналар жарима тўламайдиган бўлса, иш суд тартибида ҳал этилади. Мамированинг айтишича, агар 26 нафар қиз рўмолни ечмайдиган бўлса, уларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам протокол тузилади.

Фирдавсий қишлоғидаги мактабда ҳижоб атрофидаги можаро Таълим ва фан вазирининг 2016 йилда ягона мактаб формаси ҳақидаги буйруғидан сўнг бошланди. Расмийлар буйруқ бажарилишини талаб қилмоқда, аммо ота-оналар эса рўмол миллий анъана эканлигини айтиб, қизлари мактабга бош кийимсиз боришларига қарши чиқмоқда.

Вазирнинг буйруғи Оқтобе, Мангистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида ҳам шу каби низоларга сабаб бўлди. Дарсга киритилмаган ўнлаб ўқувчи қизларнинг ота-оналари вазирлик ва мактаб мавқеи устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишди..

XS
SM
MD
LG