Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:42

Ўзбекистонда интернетни чеклашга расмий тус берилди


Ўзбекистон - "Интернет таҳдидларидан ҳимоя" китоби тақдимоти
Ўзбекистон - "Интернет таҳдидларидан ҳимоя" китоби тақдимоти

Ўзбекистонда шу пайтгача амалда бўлган интернет устидан цензура қонуний кўриниш касб қилдими? Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида қидирдик.

Расмий матбуотда 6 сентябрь куни эълон қилинган “Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом”га кўра¸ “Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари реестри юритилади ва реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади”.

“Ялтироқ қоғозга ўралган цензура”

Ўзбекистонлик олим ва тармоқ фаоли Мирза Анвар Ҳамидов бу чекловни “Ялтироқ қоғозга ўралган цензура” деб атади:

- Агар бу низом амалга ошадиган бўлса, худди Каримов давридагидек таъқиқ, тазйиқлар остида қолиб кетамиз! - дейди Мирза Анвар Ҳамидов. - Бу тўғрида Ғарб демократик давлатлари қонунчилигида нима дейилган?! Ўша қонунларни ўзимизда тадбиқ этиб қўя қолиш керак, ҳар сафар "велосипед ихтиро қилавермай”.

Ўзбекистонда интернетни чеклашга расмий тус берилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:00 0:00

Тақиқланган сайтлар реестри

6 сентябрь куни эълон қилинган низом амалда тақиқланган веб-саҳифалар тармоқ фаолларининг "махсус рўйхатга" тиркалишини билдиради.

Шу пайтгача “Ўзбекистонда интернет назорат қилинмайди” деган иддаоада бўлган ҳукумат амалда мухолиф ва мустақил сайтларни блок қилиб келмоқда.

Аммо шу пайтгача қонуний асосда тақиқланган сайтларнинг расмий рўйхати йўқлиги "айтилар эди"

"Ҳуқуқий ахборот" каналида эълон қилинган маълумотда таъкидланишича, расмийлар интернетда тақиқланган ахборот мавжуд бўлган ахборот ресурслари реестрини жорий қилмоқда.

Ушбу Реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади.

Озодлкик суҳбатлашган журналист Шоҳида Ëқуб бу реестрнинг амалдаги қонунчиликка зид эканлигини таъкидлайди.

- "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, оммавий ахборот воситасининг фаолиятини тақиқлаш фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин, - дейди журналист.

Уч босқичли “Цензура”

Низомга кўра ¸“Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган” тармоқдаги контентларни чеклаш уч босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда тақиқланган ахборот мавжуд бўлган ресурсларни аниқланади. Ушбу босқичдаги ҳаракатлар Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази томонидан амалга оширилади. Марказга юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда келиб тушган мурожаатлар ҳам мониторинг олиб боришга асос бўлади.

Мониторинг натижасида тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси аниқланган тақдирда Марказ бу бўйича хулоса тайёрлайди.

Иккинчи босқичда ахборот ресурси Реестрга киритилади. Реестрга киритиш учун Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказининг хулосаси ҳамда Оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясиниг қарори асос бўлади.

Учинчи босқичда ваколатли орган - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини чеклаш бўйича ташкилий техник тадбирлар амалга оширилади.

Порно ва диний адоват яна тақиқланади

Низомда қайси ўлчовлар асосида контентнинг тақиқланиши кўрсатилган.

Ҳужжатда айтилишича, ”конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват¸уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини ва порнографияни тарғиб қилинган контентлар тақиқланади.

Ўзбекистон - "Интернет душмани"

Ўзбекистонда Интернет, айниқса UZ миллий доменида рўйхатдан ўтган ресурслар қаттиқ назорат остига олингани айтилади.

Кўплаб веб-сайтлар, жумладан, Озодлик сайтига мамлакат ичкарисида тўсиқ қўйилган.

Ўзбекистон ҳар йили "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг "Интернет душманлари" бўлган мамлакатлар рўйхатида тилга олинади.

Лекин тўсиқлар ва Интернет тезлигининг пастлигига қарамай ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ошиб бораяпти.

Ўзбекистоннинг 2016 йилда оламдан ўтган президенти Ислом Каримов Интернетни чеклаб бўлмаслигини таъкидлаб, ижтимоий тармоқлар ёшлар учун “бало” эканлигини гапирган эди:

-Мана Интернет деганни¸ албатта¸ фойда томони жуда кўп. Интернетни тўхтатишга ким уринса бу ахмоқона. Унга чегара қўйиш мумкин эмас. Лекин баъзи томонлари шунда ичадики, анаву ижтимоий тармоқда тарқаладиган твиттер бўладими, бошқаси бўладими, ҳаммасини инобатга оладиган бўлсак агар, бу шундай бало бўлаяптики, буни тўхтатиб бўлмас экан. Фақат боланинг ўзи қорани оқдан ажратишга қурби етиши керак. Бошқа йўли йўқ, ҳеч қандай Интернетни тўхтатиб бўлмайди, - деган эди марҳум Ислом Каримов.

XS
SM
MD
LG