Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:40

Бош вазир: Пахта мавсумида ҳашарчилар мактаб ва коллежларда ётмайди


"Бу йил теримчилар учун мактаб ё коллеж биносидан ётоқ учун жой ажратиш ҳолати бўлмайди. Болалар пахта терим мавсумида ҳам ўқиб, таълим олиши шарт. Уларнинг ўқитувчилари, нафақат педагоглар, балки барча фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати юз бермаслиги лозим. Агар жойларда ҳокимлар шундай вазиятга йўл қўйса, биз уларни лавозимидан озод этамиз, Бош прокуратура эса қонун доирасида чора кўришга мажбур бўлади", деди Бош вазир Абдулла Арипов 5 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, бу йил пахта теримига 2 миллион 639 минг теримчи жалб қилинади, уларнинг 426 минг нафари ёки 16 фоизи ётоқ билан таъминлананади, улар Улар 1363та палатка, 4496та дала шийпони ва бошқа жойларга жойлаштирилади.

XS
SM
MD
LG