Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:39

АҚШ: Хитой хорижий давлатларга дипломатик босимни оширмоқда


АҚШ Салвадорнинг Хитой фойдасига Тайван билан дипломатик алоқаларни узганидан хавотир билдирди. Вашингтонга кўра, Хитой иқтисодий кўмак эвазига янги дўстларига босим ўтказмоқда.

Салвадорнинг Хитойни норози қилмаслик учун Тайван билан алоқаларни узиш қарори Оқ уйнинг кескин танқидига дучор бўлди.

Вашингтон айни пайтда Хитойни ташқи давлатлар ички сиёсатига аралашаётганликда айблаб, Салвадорнинг бу қарори жавобсиз қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Оқ уйнинг бундай кескин жавобидан Салвадор ҳукумати ҳайратда. Салвадор расмийларига кўра, АҚШнинг ўзи 1979 йил Хитой билан алоқаларни тиклаб, Тайван билан дипломатик ришталарни узган эди.

"АҚШ буни 40 йил олдин қилган эди. Улар Хитой билан кучли дипломатик алоқага эга. Қўшма Штатларнинг бу мавқеини тушунмадик", - дейди Салвадор Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эвелин Марокин.

Хитой ҳам ўз навбатида Вашингтонни бошқалар ишига аралашмасликка чақирди.

"Хитой учун Лотин Америкаси ва Кариб минтақаси кўп қутбли ва иқтисодий жиҳатдан глобал дунёда мустақил ва тараққий этаётган куч сифатида муҳим. Хитой бошқа давлатларнинг ўз ички ва ташқи ишларини ўзлари ҳал қилиш ҳуқуқига эга эканини айрим одамларга эслатиб қўйишни истайди ва уларни гегемонликни бас қилишга чақиради", - деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Лу Канг.

АҚШ ўтмишда Тайван билан алоқани узган давлатларга, ҳатто Панамага ҳам бу қадар эътироз билдирмаган эди. Таҳлилчи Бонни Глейзернинг айтишича, Оқ уй Салвадорга кескин муносабати билан бошқа давлатларга огоҳлантириш бермоқда.

"Бунга Хитойнинг дунё бўйлаб ҳаракатлари, сиёсий таъсири ва ҳарбий фаолияти кучайгани сабаб. АҚШ Хитойдан таҳдидлар келаётганини кўрмоқда ва шунга мос кескин жавоб қайтармоқда", - дейди у.

Сўнгги танқидий баёнот АҚШ ва Хитой ўртасидаги икки кунлик савдо музокаралари бирор жиддий натижасиз тугаши ортидан юз берди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо ихтилофи кучайиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG