Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:26

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 17 август куни эрталаб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 17 август куни эрталаб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Президентлар Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ҳужжатда узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган, деб хабар қилди president.uz сайти.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини ҳам имзолади.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 17 август куни эрталаб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

XS
SM
MD
LG