Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:29

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири юк машинасидан қулаб ҳалок бўлди


Иллюстрация
Иллюстрация

Петербургнинг Мариинская касалхонасида 31 ёшли ўзбекистонлик мигрант вафот этди. У мебель ташийдиган “Газель” юк машинасидан қулаб тушган. Бу ҳақда «Фонтанка»га таяниб, fergana.ru хабар қилди.

Маълум бўлишича, воқеа 2 август куни «Санкт-Петербург Арена» стадионида «Зенит» жамоаси Туланинг «Арсенал» жамоаси билан учрашув матчига тайёргарлик кўраётган пайтида юз берган. 12 август куни шифокорлар мигрантнинг ўлганини тасдиқлаганидан кейин мазкур воқеа оммага аён бўлди.

Машина рулида ўтирган 22 ёшли ўзбекистонлик Абдушукур Абдуллаевнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. У «Газель» юк машинасида стадионда мебель ташиётган пайтда ерга қулаб тушади ва бошидан қаттиқ жароҳатланади. Врачлар унинг бош чаноғи синганини қайд қилганлар.

Полиция келгунига қадар “Тез тиббий ёрдам” машинаси мигрантни реанимацияга етказиб боради ва орадан 10 кун ўтиб ўзбекистонлик йигит оламдан ўтади. У мебель ташувчи “Мир” компаниясида ишлаган.

Сайтнинг хабар беришича, Абдуллаев РФ Маъмурий тартиббузарлик кодексининг иккита моддаси – ҳайдовчилик гувоҳномасисиз транспорт бошқарганлик ва суғурталанмаганлик айби билан жавобгарликка тортилган. Ҳайдовчига нисбатан жиноий иш кўзғатилмаслиги, инцидент “бахтсиз воқеа” деб тан олиниши мумкин.

2017 йил сўнггида Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат мигрантларини уюштирилган ҳолда ишга қабул қилиш борасида ҳукуматлараро битим имзоланган. 2018 йил сўнггига қадар Санкт-Петербург Ўзбекистон ва Тожикистондаги махсус марказлар орқали 50 минг нафар одамни қабул қилишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG