Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:40

Сенаторлар рўйхатида озодликда юрган Рустам Иноятов йўқ, қамоқдаги Туроб Жўраев эса бор


МХХнинг собиқ раҳбари Рустам Иноятов.
МХХнинг собиқ раҳбари Рустам Иноятов.

МХХнинг собиқ раҳбари, ишдан олинганидан сўнг президент маслаҳатчиси ва Олий Мажлис Сенати аъзолигига тайинланган Рустам Иноятовнинг исми-шарифи сенаторлар рўйхатида мавжуд эмас.

МХХнинг собиқ бошлиғи Рустам Иноятов сенаторлар рўйхатида нега йўқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00

Бу фарқни биринчи бўлиб аниқлаган Uzmetronom.com нашри “Унинг фамилияси ўчириб ташланганми ёки аввал бошданоқ рўйхатда бўлмаганми - айтиш қийин, чунки буни қўқисдан билиб қолдик”, деб ёзди.

Озодлик Сенат сайтини диққат билан ўрганиб чиқди ва ҳақиқатан ҳам Рустам Иноятовнинг исми-шарифи сенаторлар рўйхатида йўқ эканига гувоҳ бўлди.

Қолаверса, Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими, июль ойи бошида қамоққа олинган Туроб Жўраевнинг ҳамон бу рўйхатда қолаётганини аниқлади.

Cамарқанд вилояти собиқ ҳокими Туроб Жўраев
Cамарқанд вилояти собиқ ҳокими Туроб Жўраев

Сенат матбуот хизмати ходими Комила Зиёева Озодликнинг бу борадаги саволига жавоб берар экан, “бу англашилмоқчилик бўлса керак”, деб айтди:

-Бизда ҳозир айрим ўзгаришлар бўлаётганди. Ҳозир мен текшириб кўраман, хато бўлса тўғрилаймиз. Айтиб қўйганингизга рахмат. Биз доимо сенаторларга оид ўзгаришларни кузатиб турамиз ва сайтимизда улар тўғрисида янги маълумотлар бўлса ўзгартириб турамиз.

Озодлик мухбирининг “Рустам Иноятов сенатор сифатида амалда фаолият кўрсатаяптими?” деган саволига матбуот хизмати ходими:

-Албатта, у киши сенаторлар. У сенатор сифатида фаолият кўрсатаяпти,- деб билдирди

Аммо Сенат сайтидан жой олган Сенат раҳбарияти, Кенгаши, қўмиталар ва комиссиялар аъзолари рўйхатида Рустам Иноятов номи қайд этилмаган.

Бу Ўзбекистонда 20 йилдан кўпроқ вақт қудратли шахслардан бири бўлган Рустам Иноятов номи "унитилиб қолгани" билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 1 август куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини назорат қилиш вазифаси Давлат маслаҳатчиси Рустам Иноятовга эмас, балки унинг ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклатилган.

МХХни қарийб 23 йил давомида бошқариб келган ва 2018 йилнинг 31 январь куни истеъфога чиқарилган Рустам Иноятов президент Мирзиёев фармони билан ўша куннинг ўзидаёқ Олий Мажлис Сенатининг аъзоси этиб тайинланган эди.

31 январда президентнинг яна бир фармони билан Иноятов Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланганди.

2017 йилнинг 22 декабрда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг қўшма йиғилишида илк бор маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот органлари, жумладан Миллий хавфсизлик хизматини танқид қилган эди.

2018 йил 31 январь куни Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида эса Миллий хавфсизлик хизмати ислоҳ қилиниши маълум қилинган.

XS
SM
MD
LG