Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:49

ТИВ Сеулда Ўзбекистон ватандошининг дўппосланганини ўрганишга ҳаракат қилмоқда


 Ташқи ишлар вазирлиги Facebook саҳифаси
Ташқи ишлар вазирлиги Facebook саҳифаси

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Корея миграция хизмати ва Ўзбекистон ватандоши ўртасидаги можаро юзасидан баёнот берди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, айни ҳодиса юзасидан Сеулдаги Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлимига ҳеч қандай мурожаат бўлмаган.

"Бироқ ОАВ хабарларини инобатга олиб, Элчихона томонидан мазкур масаланинг барча жиҳатларини ўрганиш чоралари кўрилмоқда. Мавжуд ҳолат билан танишиш ва, зарурат туғилганда, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чхонвон шаҳрига Элчихонанинг консуллик ходими жўнатилди," дейилади хабарда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда афтидан ўзбекистонлик талаба экани ишонилган шахснинг миграция хизмати ходимлари томонидан дўппосланаётгани тасвирланган видео ролик тарқалган эди.

Озодлик ҳодиса тафсилотини ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG