Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:33

"Ўзавтосаноат" раиси: Автомобиллар нархи "22 йилдан бери касал" соҳани тузатиш учун оширилмоқда


“Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умурзоқов 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар нархининг қимматлашига автосаноатнинг 22 йилдан бери давом этиб келаётган “касалликлари ўз вақтида даволанмагани” сабаб бўлди, деб билдирди.

"Ўзавтосаноат" раиси: Автомобиллар нархи "22 йилдан бери касал" соҳани тузатиш учун оширилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00

30 июль куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клуб йиғилишида иштирок этган Умурзоқов “касалликнинг 4та сабаби”ни айтиб ўтди.

Унга кўра, бир неча йил олдин жаҳон иқтисодида юзага келган инқирознинг Ўзбекистонга таъсири олди олинмаган ва рақобатга асосланган тизим яратилмаган. “Биз монополияга барҳам берамиз”, деби Умурзоқов.

Иккинчи сабаб 2017 йилнинг сентябригача давлат ва “қора бозорда” доллар курси ўртасидаги фарқ бўлган. Долларнинг давлат курси “қора бозор” курсига тенглаштирилганидан сўнг автомобил нархлари оширилмаган. “Биз эҳтиёт қисмларнинг фақат 50 фоизини ишлаб чиқарамиз, қолганини валютага сотиб оламиз”, деди у.

Умрзоқов учинчи сабаб сифатида коррупцияни, тўртинчи сабаб сифатида нотўғри бошқарувни тилга олди.

Умрзоқовга кўра, “22 йил давомида ўз вақтида даволанмаган бу касалликлар бугунги кунда ўтишиб кетган”.

Айни пайтда у 2019 йилдан бошлаб автомобил нархи туша бошлашини ҳам ваъда қилди.

Унга кўра, йил охиригача сотиб олинаётган эҳтиёт қисмлар нархини 20 фоизга арзонлатишга эриши орқали автомобил ишлаб чиқаришни йилига 220 мингтага етказиш ва нархни кейинчалик 9 фоизгача тушириш мумкин бўлади.

Шавкат Умурзоқовнинг айтишича, агар ҳоизрда машиналар нархи арзонлаштирилса, завод касодга учрайди. Унга кўра, Асака заводининг 10 фоизлик кредитлари бор, бунинг устига, ишлаб чиқариш шу пайтгача ўз зарарига ишлаган. Автомобиль саноатини реабилитация қилиш учун нархларини 14 фоизга қимматлаштириб, кейинчалик 7 фоизгача арзонлаштириш кутилмоқда.

"Маълумот ўрнида, ҳозирда касодга учрай, деб қолган автомобиль саноати раҳбариятидаги маошлар 2 миллиондан 8 миллионгача", деб ёзади ЎзА..

Аввалроқ 1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ўртача 14 фоизга оширилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Аввал бош прокуратура тизимида ишлаган Шавкат Умурзоқов 26 июнь куни ишда йўл қўйган камчиликлари ва соҳада қониқарсиз вазият пайдо бўлгани ортидан ўз лавозимидан бўшатилган Умиджон Салимов ўрнига “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси этиб тайинланган.

Президент матбуот хизмати 26 июнда президент Шавкат Мирзиёев автомобиль саноати истиқболларига бағишланган йиғилиш ўтказганини хабар қилган эди.

Йиғилишда президент “Ўзавтосаноат” раҳбарияти фаолиятини кескин танқид қилган.

“Жумладан, кейинги пайтларда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми камайгани, тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани танқид қилинди”, дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG