Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:33

Фуқаронинг прокуратура ходими устидан иддаоларини Бош прокуратура ўрганадиган бўлди


Тошкентлик 69 ёшли Ниғматулла Саидохунов президент Шавкат Мирзиёев ҳуқуқ –тартибот тузилмаларини бир неча маротаба танқид қилиб, халқ билан мулоқотни яхшилаш кўрсатмасини берганига қарамай, Бош прокуратура ҳамон унинг аризаларига бефарқ бўлиб қолаётганидан шикоят қилди.

Бош прокуратуранинг 16-Бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Бахтиёр Бобожнов Ниғматулла Саидохуновнинг шикояти юзасидан изоҳ берди.

Ушбу мақола тайёрланиш жараёнида Саидохунов Бош прокуратурага чақиртирилгани ва прокуратура ходимлари учрашувда унинг талаблари юзасидан сўз бўлиши ҳақида билдиргани маълум бўлди.

Тошкентлик Ниғматулла Саидохунов Бош прокуратура ходими "жиноятчини ҳимоя қилаётгани"дан арзланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:32 0:00

Ниғматулла Саидохуновнинг иддао қилишича, 1994 йилда унинг қўшниси Ф. Ж. ундан 10850 долларлик товарни олган, лекин ҳанузгача қарзини тўламай келмоқда.

Саидохуновнинг иддаосича, 2016 йилда у ниҳоят Ф. Ж.га нисбатан жиноят иши очилишига муваффақ бўлган. Тергов жараёнида Жўрабековнинг ҳақиқатан ҳам товламачилик қилгани ва Саидохуновдан 10850 доллар қарз экани аниқланган. Бироқ жазо белгилаш муддати ўтиб кетгани сабабли жиноят иши тўхтатилган.

Шундан сўнг Ниғматилло Саидохунов Бош прокуратурага Ж.га нисбатан фуқаролик судига моддий зарарни ундириш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга экани тўғрисида маълумотнома бериш илтимоси билан мурожаат қилган.

Саидохуновга кўра, бир неча йилдан бери Бош прокуратура бу мурожаатга жавоб бермай келаётир. Саидохунов Бош прокуратуранинг 16-бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Бобожонов Ж.нинг дўсти экани, шунинг учун ҳам Бобожонов босими остида бу масала ижобий ҳал этилмаётганини иддао қилди:

-Ж-ов шу кунгача менга 10850 долларни бермай келаяпти. Чунки уни ҳимоя қилиб келаётган Бахтиёр Бобожонов назорат прокурорларига Саидохуновга фуқаролик судларига мурожаат қилиш учун Ф. Ж. етказган моддий-маъанвий зарар тўғрисидаги маълумотномани бермаслик тўғрисида кўрсатма берган, -дейди Ниғматилла Саидохунов.

Унга кўра, 2018 йилнинг 3 майида бу масалада президент давлат маслаҳатчиси ёрдамчиси Алишер Усмонов қабулида ҳам бўлган.

-Мен 3 май куни президентимизнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов қабулида бўлиб, иккита аризамни топширдим. Бу аризалар Бош прокуратуранинг 16-Бош бошқармасига жўнатилди. Лекин мана орадан 50 кундан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳамки, бу аризаларимга жавоб олмадим,- дейди Саидохунов.

Бош прокуратуранинг 16-Бош бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Бахтиёр Бобожонов Озодлик мухбирининг бу масаладаги саволига жавоб берар экан, мана буларни айтди:

-Бу одамга биз бир неча марта жавоб берганмиз. Бир неча марта шахсан ўзи билан мулоқотда бўлганмиз.Мен ҳозир сизга аниқ жавоб бера олмайман, лекин айрим масалаларни биз қонуний равишда ҳал қилиб берганмиз. Лекин айрим-айрим масалаларни ноқонуний кўтараётган бўлса бу масалани биз ҳал қилиб бера олмаймиз. Минг бор узр, лекин телефон орқали сизга батафсил маълумот бера олмайман, -деди Бахтиёр Бобожонов.

Ниғматилла Саидохунов эса Бош прокуратурадан фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга экани тўғрисида маълумотнома беришни талаб қилиш қай тарзда ноқонуний ҳаракат сифатида баҳоланишини тушуна олмаётганини айтди:

-Қонун уларнинг қўлида. Агар талабларим ноқонуний бўлса, нега улар мени жавобгарликка тортиша олмаяпти? Дастлаб маъмурий жавобгарликка, кейин жиноий жавобгарликка тортишлари мумкин эди. Улар шундай қилсалар, ота-бола Ж-овларнинг жиноятини яшираётганлари, уларни ҳимоя қилаётганлари фош этилиб қолади, -дейди Саидохунов.

Ушбу мақола тайёрланаётган пайтда Тошкентдан Ниғматилла Саидохунов телефон қилиб, Озодлик радиоси Бош прокуратура расмийси Бахтиёр Бобожонов билан суҳбатлашганидан сўнг Бош прокуратурага чақиртирилгани ва прокуратура ходимлари учрашувда унинг талаблари юзасидан сўз бўлиши ҳақида билдиришгани ҳақида айтиб берди.

Ҳозирча учрашувнинг қачон бўлиши ва унда қандай натижаларга эришилиши номаълум.

XS
SM
MD
LG