Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:26

Ўзбекистонлик мухожир Нью-Йорк полицияси хизматида (ВИДЕО)


Садоқат Махсудова Бруклинда хизмат қилмоқда.
Садоқат Махсудова Бруклинда хизмат қилмоқда.

Нью-Йорк тинчини 36 минг полициячи қўриқлайди. Американинг энг кўп миллатли шаҳрида полиция хизматида турли элатга мансуб одамлар ишлайди. Яқинда уларнинг сафига ўзбекистонлик бир қиз қўшилди.

Садоқат Махсудова асли Бухородан. Нью-Йоркнинг Статен-Айленд районида туради. Нью-Йорк полиция академиясида олти ойлик машаққатли ўқиш ва жисмоний тайёргарликдан сўнг орзу қилган ишига кирди.

Манхеттенда бўлиб ўтган битирув тадбирида қатнашиш учун Ўзбекистондан унинг бувиси ва буваси келди.

Садоқат Америкага оиласи билан 2009 йилда кўчиб келган. Бруклиндаги коллежда хамшираликка ўқиганига қарамай, орзу қилган касби – полициячи бўлиш ниятидан воз кечмади. 1,5 йиллик кадетлик курсидан сўнг полиция академиясига кириб, олти ойдан сўнг битирув имтиҳонида 98 фоиз бал тўплади.

Битирув тадбирида Нью-Йорк шаҳар мэри Билл де Блазио ва Нью-Йорк полицияси комиссари Жэймс О Нил битирувчиларга мурожаат қилиб, масъулиятли ишда муваффақиятлар тилади. Бўлажак полициячилар жўр бўлиб қасамёд келтиришди.

Айни пайтда Садоқат хизматни ўзбеклар кўп яшовчи Бруклин районида ўтамоқда. У уч йилдан сўнг сержантлик учун имтиҳондан ўтмоқчи.

XS
SM
MD
LG