Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:53

Ўзбекистонда GM машиналари нархи 12 фоизга ошади


GM Uzbekistan ширкати Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарган автомобиллар нархи 10-12 фоизга ошади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги расмий "Халқ сўзи" нашри "Ўзавтосаноат"даги манбасига асосланиб хабар қилди.

Қайд қилинишича, янги нархлар келгуси ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда.

"Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда", дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.

"GM-Ўзбекистон" қўшма корхонаси йилига 150 мингдан зиёд автомобил ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бу автомобилларнинг 40 фоизи МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

Ўзбек автомобилининг асосий импортчиларидан бири Россиядир.

XS
SM
MD
LG