Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:18

Интернетда танқид қилинган имом ишдан олингани тўғрисида маҳаллий нашр хабар қилди


Одилхон қори Юнусхон ўғли "Шайх Зайниддин" масжиди (суратда) имом-хатиби эди.
Одилхон қори Юнусхон ўғли "Шайх Зайниддин" масжиди (суратда) имом-хатиби эди.

20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкент шаҳрида жойлашган “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайтининг ёзишича, унинг ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом хатиби Абдукаримов Хусниддин Тожиддинович “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби лавозимига тайинланган.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг нима сабабдан лавозимидан озод этилганига аниқлик киритилмаган. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг расмий сайтида унинг ишдан олинганига оид хабар йўқ. Сайт қидирув хизмати "Одилхон қори Юнусхон ўғли" деган сўровга унинг "Гўзал хулқимиз билан ибрат бўлайлик", деган мавзудаги маъвизасининг видеоёзувини чиқариб бермоқда.

Куни кеча баъзи Интернет нашрлар Одилхон қори Юнусхон ўғлининг "номуносиб хулқи" ҳақида мақола ёритган эди.

kun.uzга кўра, Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз фаолиятини 1998 - 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом – хатиб вазифасидан бошлаган. 1999 - 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган. 2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом - хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом – хатиби бўлиб ишлаб келаётган эди.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр - оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган. Унинг энг машҳур китоблари “Кибрдан сақланайлик”, “Жаннат калити”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” ҳисобланади.

Ҳозирда унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида Muxlis.uz сайти фаолият юритиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG