Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:37

Тожикистонда деҳқон аёлнинг иссиқдан ўлгани айтилмоқда


Тожикистонлик Сайдинисо Шомирзоева, ӯғли Сафаралининг 16 июль куни Озодликка айтишича, онаси эрта тонгдан далага пахта чопиғига борган.

“Иш пайтида онам тӯсатдан ҳушидан кетиб, жон берган. Шифокорлар бизга “онангизни юраги жуда иссиқ ҳавога чидолмаган” дейишди. Ӯша куни ҳаво ҳарорати 45 даражани ташкил этиши айтилганди,”-деди Сафарали. У онаси соғлом бўлгани, ҳеч қандай касалликдан шикоят қилмаганини айтди.

Сайдинисо Шомирзоева ҳар куни 3 километрлик масофани кесиб пахта даласига борарди.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қӯмитаси сайтида 5 июль куни жорий ойда ҳавонинг кундузги ҳарорати 40 даражадан ошиши ҳақида хабар берди ва аҳолини кўп миқдорда сув ичиш, заруратсиз кўчага чиқмасликка чақирди.

Айтилишича, 19-23 июль кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5–7 даражага юқорироқ бўлиб, 40–43 даражани ташкил этади.

Ушбу баёнотда, қон босими юқори бӯлган, астма ва юрак касалига мубтало шахсларга иссиқ ҳавода заруратсиз кӯчага чиқмасликка тавсия бериб, жазирамада бундай касалликлар кучайиши ҳақида огоҳлангантирган.

Тожикистон гидрометерология станцияси маълумотига биноан, шу кунларда ҳавонинг кундузги ҳарорати Хатлон вилоятида 43 даража, Сӯғд вилоятида 42 даража ва Душанбе шаҳрида 41 даражагача қизиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG