Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:47

Ўзбекистон элчихонаси Харьков университетига талаба киритишни монополия қилганми?


Ukraine – The inscription «Kharkiv» in the center of Kyiv on the day of the Eurovision-2017 fan-zone opening - Eurovision Village, May 4, 2017
Ukraine – The inscription «Kharkiv» in the center of Kyiv on the day of the Eurovision-2017 fan-zone opening - Eurovision Village, May 4, 2017

Украина шимоли-шарқидаги Харьков шаҳри университетларида таълим олаётган айрим ўзбекистонлик талабалар ўзлари билан шартнома тузган воситачи ширкатни коррупция ва монополияда айблади. Озодлик ўз суриштируви асносида "Барака-ин" воситачи ширкатининг Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси "ташаббуси" билан таъсис этилганини аниқлади.

Тошкентлик 21 яшар Жавлон (Исми ўзгартирилган-таҳр.) ҳозир Харьковдаги Каразин номли университетда таълим олмоқда.

У Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига ўқишга киришга кўзи етмагани боис "Барака-ин" ширкати билан шартнома тузиб, Каразин университетида ўқиëтган 300 ўзбек талабасидан биридир.

Озодлик билан суҳбатда Жавлон Харьковдаги универстетга келишига сабаб бўлган "Барака-ин" ширкатини уни "соғин сигир"га айлантирганликда айблади:

"Мен Каразин Университетига "Барака-ин" номли фирма орқали келганман. Ўзим кирмоқчи бўлсам¸ менга: "сиз Ўзбекистон ватандоши бўлганингиз учун биз билан контракт тузган "Барака-ин" ширкати орқали келинг," деган жавобни олдим. Ширкатнинг Тошкентдаги вакили менга аввал бошида сизларни ўқишга киритганимиз учун 1 миллион 200 минг сўм олинади, бошқа ортиқча пул олинмайди, контракт пулини ҳам университетга тўлайсизлар, биз аралашмаймиз, кириш учун экзамен йўқ," деб фирма томонидан шартнома тузилган. Украинага келгандан сўнг, бизга йўқ дейилган экзамен аслида бор экан," - деди Жавлон.

Жавлон ширкат у ва бошқа талабалардан шу кунларда ҳам тинимсиз пул ундираëтганидан нолиди:

"Ўзбекистонда бизга айтилмаган катта миқдордаги тўловларни амалга оширдик. Фирма бизга айтмасдан университет билан 3 томонлама шартнома тузиб олган. Лекин бизни қўлимизга контрактни бермади. Ўзбекистонлик талабаларда ҳеч қандай ҳуқуқ йўқ. Талаба контракт пулини университетга эмас фирмага тўлайди. Аслида контракт 3150 доллар, лекин биз 4200 доллар тўлаймиз. Фирма ҳар йили 1050 долларга яқин пулни ҳар бир талабадан ўзлаштириб олаяпти. Қўлимизда ҳеч қандай шартнома йўқ, университет бизга шартнома қоғозини беришдан бош тортаяпти. Университетдаги коррупция кўлами ҳақида айтишга ҳам ҳожат йўқ¸" дейди Жавлон

Каразин университетининг тиббиëт ва ҳуқуқшунослик факультетида ўқиëтган яна иккита ўзбек талабаси ҳам Жавлон айтган гапларни Озодлик мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

Уларнинг эътироз билдиришича, йилига 3 минг доллар турадиган контаркт пулини 4 минг қилиб тўлашга мажбур бўлишмоқда.

Каразин Университетининг контракт билан таълим олувчи талабалар бўлими бошлиғи Лариса Максименко Озодликка ўзбекистонлик талабгорларни ўқишга киритиш билан "Барака-ин" ширкати шуғулланишини айтди.

Лариса Максименко абитурент учун мустақил равишда ҳужжат топшириш амалда деярли имконсиз эканини қўшимча қилди:

- Нима қиласиз овора бўлиб келиб?! Фирма орақли қилсангиз, тез бўлади. Ўзингиз келсангиз, биз талаб қилган ҳужжатларни тақдим қила олмайсиз барибир. Араблар¸ эронликларнинг ҳам ўз ширкатлари. Ўзбек талабалари учун "Барака-ин" хизмат кўрсатади, - деди Лариса Максименко.

Ширкат вакили: Ҳаммаси қонуний

Озодлик "Барака-ин" ширкатининг Ўзбекистон ва Украинадаги уч вакили билан суҳбатлашди.

Уларга кўра, талабаларга консалтинг ва бошқа амалий хизмат кўрсатиш борасидаги контрактда имзоланган мажбуриятлар "оғишмай" бажарилмоқда.

Ширкатнинг Харьковдаги бўлими вакили Мурод Усеров талаба¸ ширкат ва университет ўртаси тузилган шартнома шартларини Озодликкка тушунтиришга уринди:

- Сизга шикоят қилаëтган талаба ҳуқуқшунослик факультетида ўқийди. Ўз ҳуқуқини танийдиган одам. Шартнома остига имзо чекиш маъсулиятини билади. Бизнинг Тошкентдаги вакилимиз уларга ҳамма нарсани тушунтирган. Шартнома бўйича виза кўмаги қилдик¸ таклифнома юбордик. Ҳужжатларни украин тилига таржима қилиб бердик. Киев аэропортида кутиб олдик¸ ëтоқхонага жойлаштирдик. Шартнома бўйича у пулни бизга ўтказади¸ биз эса университетга. Бу айтган ишларимиз учун шартномада кўрсатилган ҳаққимизни олаяпмиз¸ - деди Мурод Усеров.

Элчихона назорати остида

Укранинада ўқиëтган ўзбекистонлик талабалар координатори Ҳумоюн Мирзо Арипжановнинг Озодлика билдиришича, "Барака-ин" ширкати Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси¸ хусусан элчи Алишер Абдуалиев ташаббуси билан очилган:

- Ўзбек талабаларининг шубҳали ширкатлар ва товламачилар қўлига тушмаслиги учун Украинадаги Ўзбекистон республикасининг элчиси Алишер Абдуалиев ишончли ширкат қуриш ташаббуси билан чиқди. Бу ширкат ўзбек талабаларининг истиқболи учун хизмат қилмоқда, - деди Мирзо Арипжанов.

Унинг сўзларига кўра¸ ширкат ўзи олиб келган талабалар ҳолидан мунтазам хабар олиб туради:

- Яқинда тўртта студентни "отчисление" қилишмоқчи эди. Пулини тўлай олмади¸ деб. Ота-онаси бизга "тўлаймиз" деб ваъда бергандан кейин, талабанинг контрактини тўлаб бердик. Мана битта ўзбек талабаси касал бўлиб қолди. Бутун ишимни ташлаб, шу боланинг аҳволидан хабар олдим. Юзлаб ватандошимиз бизнинг шарофатимиз билан талаба бўлди. Ҳаммаси мамнун. Шулар ичида бир иккитаси норози бўлса, бордир. Мен юз долларлик купююра эмасман-ку ҳаммага ëқсам¸ деди у.

Украинада ўқийдиган ўзбек ëшлари вакили Ҳумоюн Мирзо Арипжанов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:20 0:00
Бевосита линк

Олқишга лойиқ?

Исмини очиқламасликни сўраган Ўзбекистон элчихонаси вакили Озодлик билан суҳбатда¸ ширкат ишини олқишлади.

Унинг сўзларига кўра¸ айни ширкат таклифи билан ўқишга келган 100дан ортиқ талаба олaдиган дипломлар Ўзбекистонда имтиҳонсиз нострификация қилинади.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 3-апрелдаги қарорига асосан рейтингда биринчи 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш амалга оширилиши белгиланган. Барака.ин ширкати тавсия қилган Каразин университети мана шу рўйхатга киради¸" - деди элчихона вакили.

Аммо Озодликка шикоят қилган талабаларнинг даво қилишича¸ улардан пул олаëтган ширкат элчихона назорати остида фаолият олиб бормоқда:

"Украинадаги Ўзбекистон элчихонасига дардимизни айтишдан ҳаммамиз қўрқамиз, чунки элчи ўзи келиб талабалар билан учрашувда "бу фирма менинг таклифим билан ташкил этилган," деб айтди. Ҳозир 1-курс тугади¸ кўпчилик талабалар ўқишни Ўзбекистонга кўчираяпти. Шунинг учун ҳеч ким "Барака-ин" ширкати устидан шикоят қилиш нияти йўқ¸" - деди талаба.

Харьковга киришдан мақсад - ўқишни Ўзбекистонга кўчириш

Озодлик мухбири ўз суриштируви давомида Харьков университети Ўзбекистондаги олий ўқув юртига кириш учун "айланма йўл " эканини аниқлади.

Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистонлик "даллол" ўзини бу схеманинг энг қуйидаги халқаси эканини айтди:

- Мен Харьков универститетига Ўзбекистондан талаба топиб бериш билан шуғулланаман. Ҳар бир студент учун 150 доллар суюнчи оламан. Бор йўқ манфаатим шу. Мана сиз Тошкентдаги юридический ëки ТошМИга кира олмайсиз. Кириш учун 50 минг доллар пулингиз йўқ. Сизни шу пулнинг чорагидан ҳам озига ТошМИ талабаси қилиш гарантиясини мен бераман. Украинадаги элчихонамиз Харьковдаги университет билан договорь имзолаган. Бориб ўша ерда бир ëки икки йил ўқийсиз¸ кейин сизни ТошМИга перевод қиламиз. Қарабсизки сиз 50 минг доллар тўлаган талаба билан бир партада ўтирибсиз. Энг муҳими бу ҳаммаси қонуний" - деди у.

XS
SM
MD
LG