Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:49

Аҳмадбойнинг андижонлик издоши Гўёхон 6,5 йилга қамалди


Фарғонада ички ишлар ходимини ўлдирган шахс 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Андижонда чинозлик Аҳмадбой каби молиявий пирамида қурган аёл маҳкамага тортилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Тошкентлик кекса аёл маклерларнинг ёлғон ваъдасига ишониб кўчада қолди

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган Людмила Манжарова фирибгар маклерларнинг қурбонига айланди (“Жамият”, 8 июнь).

Фирибгарлар гуруҳи ёлғон ваъдалар билан ёлғиз ўзи яшаган аёлнинг уйини ўзлаштирган.

“Маклерлар тузоғига илинтиргач, уйимга серқатнов бўлиб қолишди. Рўзғоримга зарур барча нарсаларни ортиғи билан олиб келиб беришарди. Ҳатто бозорга олиб чиқиб шоҳона кийинтириб ҳам қўйишди. Икки машина хизматимда. Мен умрим бино бўлиб бундай ҳурмат-эътибор, мулозаматни кўрган эмасман” дейди Людмила Манжарова.

Шу тариқа фирибгарлар кекса аёлни Тошкентдаги уйини сотишга кўндиришган. Бунинг эвазига унга жуда катта пул ва Оҳангарондан уй ваъда қилинган. Аммо қариянинг уйини сотиб, пулини ўзлаштирган фирибгарлар шу билан қорасини кўрсатмаган.

Қайд этилишича, кўп вақтдан бери кўчада яшаб юрган 63 ёшли Л.Манжарова мурувват уйига жойлаштирилган.

Аҳмадбойнинг андижонлик издоши 100 дан ошиқ ватандошни чув туширди

1969 йилда Андижоннинг Қўрғонтепасида туғилган Гўёхон Умаралиева чинозлик Аҳмадбой каби молиявий пирамида қуришда айбланиб маҳкамага тортилди.

“Даракчи” нашри хабарига кўра, Гўёхон 2014 йилда “Gold Star Capital Lombard” фирмасини ташкил қилиб, йиллик 36-72 фоиз устама тўлаш ваъдаси билан одамлардан омонатларни қабул қила бошлаган.

Бошида пул топширганларга фоиз бериб турилган, аммо кейинроқ омонатчилар фойда тугул ўз пулини ҳам ололмаган.ъ

Г.Умаралиева бошчилигидаги жиноий гуруҳ бир неча йил давомида 100 дан ошиқ кишининг миллионлаб миқдордаги пулларини ўзлаштирган.

Суд ҳукмига кўра, молиявий найрангларда айбланган аёл 6,6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Фирма ҳисобидаги ва Г.Умаралиева номидаги мулк ҳисобидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни қоплаш кўзда тутилган.

Ички ишлар ходимини ўлдирган шахс 18 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи шахс ички ишлар ходимининг ўлимида айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар беради.

Жиноят Катпут қишлоғида рўй берган. Исми ошкор этилмаган шахс экинларни суғориш масаласида қўшни аёл билан гап талашиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатган. Аёл эса ички ишлар профилактика инспекторига шикоят қилган.

Қайта-қайта чақириқларга қарамай, зўравонликда гумонланаётган шахс милиция таянч пунктига бормаган. Шундан кейин профилактика инспектори гумонланувчининг уйига келган. Ўша пайтда гумонланувчи ички ишлар ходимини чавақлаган.

Хизмат вазифасини ўтаётган пайтда вафот этган ходимга “Мардлик” ордени берилгани хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG