Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:42

Ўзбекистонда илк бор "Истеъмол савати" тушунчаси жорий қилинади


Ўзбекистонда «истеъмол савати» ва «кун кечириш учун зарур миқдор» тушунчалари жорий қилинади, шунингдек, уларни ҳисоблаш таснифлари аниқланади. 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган. Ташаббус 1 июлгача амалга татбиқ этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Айтилишича, умумий ҳамда асосий ижтимоий-демографик гуруҳлар бўйича аҳоли учун минимал истеъмол савати қиймати озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар тўплами нархини жамлаш йўли билан аниқланади.

Кун кечириш учун зарур миқдор қиймати минимал истеъмол савати ҳамда мажбурий харажатлар ва йиғимлар нархини жамлаш билан аниқланади.

Минимал истеъмол савати ва кун кечириш учун зарур миқдор қийматлари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ойлик асосда келаси ойнинг 15-санасигача ҳисоблаб чиқилади.

XS
SM
MD
LG