Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:28

Статистика қўмитаси: газ нархи 5,3% га ошди. Истеъмолчилар: газ нархи 2 мартага ошди


Ёқилғи-мойлаш материаллари бозори коньюнктурасининг ва улар билан боғлиқ биржа нархларининг ўзгариши натижасида аҳолига автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари орқали сотиладиган пропан ҳамда метан нархларининг (мос равишда 5,3 % ва 0,9 %) қимматлашишига олиб келди.

Бу маълумот Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил май ойида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархи динамикасига оид ҳисоботида келтирилган.

Айни пайтда, Озодликка жойлардан келаётган хабарларга қараганда, пропан ва метан нархи Статистика қўмитаси ҳисоботида айтилганидай 5,3 % ва 0,9 %га эмас, балки қарийб 2 баробарга ошганини кузатиш мумкин.

Қуйида Озодликка май ойида келган ва SizdanTelegram рукнида эълон қилган баъзи хабарларни келтирамиз.

31 май:

НАМАНГАН. "Наманганда пропан газ нархи 2300 сўмдан сотилмоқда. Нега ошди, ким оширди – биров бу масалада изоҳ бермайди. "Сиздан Телеграм"рукнида газ нархи асоссиз оширилиши ҳақида турли вилоятлардан келган мактублар чоп этилмоқда. Аммо мутасадди ташкилотлар жавоб бермаяпти. "Ўзбекнефтегаз" компаниясининг газ олди-сотдисига масъул бўлган бошқармасидан бу борада расмий изоҳ ва тушунтиришлар кутиб қоламиз".

Намангандан келган хабарга илова қилинган сурат
Намангандан келган хабарга илова қилинган сурат

31 май

УРГУТ. "Самарқанд вилоят, Ургут туманидан ёзмоқдамиз. Туманимизда, қолаверса, Самарқанд ва Тойлоқда ҳам пропан гази нархи осмонга сапчиди: 1200 сўмдан 2200 сўмга чиқди. Нега қимматлади, десак газ заводи ишламаяпти, дейишди. Бошқа вилоятларда ҳам нарх ошгани ҳақида хабарлар чиқди. Нима, у ерларда ҳам газ заводи ишламай қолдими? Газ қуйиш шахобчалари газни килограммда харид қилиб, литрда сотади. Уларга шунча фойда камлик қилиб қолибди-да! Газ нархини аввалгидек 1200 сўмга қайтаришларини талаб қиламиз".

27 май

Каттақўрғон. "Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан ёзмоқдаман. Жарбоши қишлоғидаги газ қуйиш шахобчасида пропан 1300 сўмдан сотилар эди. Бир неча кун аввал кирсам, 1900 сўмга чиқариб олишибди. "Сиздан Телеграм" рукнида ушбу масалада бошқа вилоятлардан келган мурожаатлар ҳам эълон қилинган эди. Нега бу соҳага масъул бўлган ташкилотлар расман жавоб бермайди? Газ нархи назорат қилинадими? Ё газ қуйиш шахобчаларига истаган вақтида ошириш ваколати берилганми? Газ нархини асоссиз ошириш" эпидемияси бутун Ўзбекистонга ёйилганми?"

24 май

АНДИЖОН. "Андижондан ёзмоқдаман. "Сиздан Телеграм" рукнида газ нархи асоссиз оширилаётгани ҳақида бир неча мурожаат чоп этилди. Аммо, афсуски, жойларда ўзгариш бўлмаяпти. Мана, Андижонда суюлтирилган газ (пропан) нархи 1000 сўмга кўтарилди. Яна, аксар газ қуйиш шахобчалари ёпиқ. Газ нархи 800 сўмга тушади, деган гаплар юрган эди, аксинча ошиб кетди. Газ нархини ким назорат қилади? Нарх-наво ҳақида ким расмий маълумот ё ҳисобот беради?"

Андижондан келган хабарга илова қилинган сурат
Андижондан келган хабарга илова қилинган сурат

XS
SM
MD
LG