Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:40

"Ўзбекконцерт" таровеҳга боргани акс этган суратларини Интернетда эълон қилган хонандаларни танқид қилди


31 май куни Тошкент шаҳрида "Ўзбекконцерт" маъмурияти ва таниқли хонандалар иштирок этган йиғилишда таровеҳ намозларига боргани акс этган суратларини Интернетдаги ўз саҳифаларига жойлаётган ҳамда масжидларда имомлар билан тушган суратлари тарқалаётганлар, саҳарлик ва ифторлик таомлари суратлари билан бўлишаётганлар танқид қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайтига кўра, бу масалага "Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби" мавзусидаги йиғилишда "Ўзбекконцерт" раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров эътибор қаратиб, "Дарҳақиқат, ислом динида соқол суннат қилинган. Бироқ ҳозир айрим санъаткорлар соқолдан ўзига имидж яратиш йўлида фойдаланишмоқда. Халқ ҳақиқий санъатга баҳо беради. Ислом дини санъаткор тарғиботига муҳтож эмас", - деган.

Йиғилишда, шунингдек, аёл хонандаларнинг кийиниш маданияти танқид қилинган. "Санъатингизни кўрсатинг, нима қиласиз эътиборни бошқа нарсаларга тортиб?!", - деган Абдуқаҳҳоров.

“Тадбир давомида санъаткорлардан шарқона ғурур, ҳурмат-эҳтиром, маданият чегарасидан чиқмаслик, куйлаётган қўшиқлари мазмунига эътиборли бўлиш, уларни олдиндан кенгашга кўрсатиш сўралди ва уларнинг ёшларга ўрнак бўлаётгани эслатилди”, дейилган kun.uz хабарида.

XS
SM
MD
LG