Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:42

Рамазон ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархини сунъий ошириб олиш танқид қилинди


Рамазон бошлангач, бозорларда бу ойда харидоргир бўладиган айрим маҳсулотларнинг нарх-навосини сунъий равишда ошириб олиш ҳолати кутазатилмоқда (“Оила даврасида”, 31 май). Тижоратчиларнинг бу хатти-ҳаракатидан эса харидорлар мамнун эмас, албатта. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Исомиддин Аҳроров бу ҳолатга муносабат билдириб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархини сунъий равишда оширишдан ислом шариати қайтарганини таъкидлаган. Унга кўра, тижоратчилар одамларга оғирлик ва азият етадиган ҳаракатлардан тийилиб, ёлғон, ғирромлик аралаштирмасдан савдо қилиши лозим. “Тижоратнинг баракаси пул ва молнинг кўплигида эмас, унинг инсоф билан қилингани, ҳалол ва холислигидадир” деган мамлакат мусулмонлари идораси вакили Исомиддин Аҳроров.

XS
SM
MD
LG