Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:02

Тожикистон ҳукумати Сўғддаги қадимий зардуштийлар ибодатхонасини қайта тикламоқчи


Зардуштийлар ибодатхонаси бўлган Қалъаи Муғ (суратда) Суғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида жойлашган.
Зардуштийлар ибодатхонаси бўлган Қалъаи Муғ (суратда) Суғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида жойлашган.

Зардуштийлар ибодатхонаси бўлган Қалъаи Муғ Суғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида жойлашган. Тарихий манбаларга кӯра, бу ибодтахона 2500 йил олдин Эрон императори Куруши Кабир томонидан қурилган.

Тожикистон Тарих институти масъул ходими, доктор Юсуфшоҳ Яъқубовнинг 22 май куни Озодликка айтишича, 1500 йил давомида ушбу ибодатхонада олов ёниб турган ва фақат 8- асрда Қалъаи Муғ араб аскарлари томонидан бузилиб ташланган.

Доктор Яъқубовнинг таъкидлашича, зардуштийлар ибодатхонасини тиклаш мамлакат ҳудудидаги қадимий обидаларни қайтадан қуриб, тарихий масканларни илгарuи ҳолига қайтаришга қаратилган уринишнинг бир қисмидир.

- Мазкур амал зардуштийликка қайтишни англатмайди. Биз халқимизнинг тарихий ва қадимий обидаларини тиклашга ҳаракат қилаяпмиз. Қалъи Муғ комплекс бир маскан ҳисобланади. Зардуштий ибодатхонаси билан бирга амфитеатр ва қалъадаги бошқа биноларни ҳам тиклаш режалаштирилган, - деди Юсуфшоҳ Яъқубов.

Истаравшан шаҳар расмийларига кўра, жорий йилда қайта тиклаш ишлари учун давлат бюджетидан тахминан 9 миллион сомоний ёки 1 миллион АҚШ доллар миқдорида маблағ ажратилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, мазкур маблағ етарли бўлмагани учун Қалъаи Муғни тиклаш жараёнига тадбиркорларни ҳам жалб этиш режалаштирилган.

Қалъаи Муғ денгиз сатҳидан 1040 метр баландликда жойлашган. Қалъа деворларининг узунлиги 600 метрни ва умумий майдони 7 гектарни ташкил этади.

Илк марта 1933 йили Қалъаи Муғда машҳур совет шарқшуноси Александр Фрейман томонидан археологик қазишмалар ўтказилиб, бу минтақада 100дан ортиқ қадимий ҳужжатлар топилган.

Ушбу ҳужжатларнинг 74таси қадимий суғд тилида, бошқалари араб, қадимий турк ва хитой тилларида ёзилган.

Охирги йилларда Тожикистон ҳукумати Қалъаи Муғ деворларини тиклаш учун 26 миллион сомониӣ ёки қарийб 3 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

Тиклаш планига мувофиқ, Қалъаи Муғда 5100 кишига мўлжалланган амфитеатр, миллий косиблар учун 160 раста қурилиши кўзда тутилган.

Ҳозир қайта тиклаш ишлари учун 160 қурувчи ва ҳунарманд жалб этилган.

Диний масалалар бӯйича таҳлилчи Фаридун Ҳодизоданинг Озодликка айтишича, Эрон ва Ҳиндистонга қараганда Тожикистонда ўзини зардуштий ҳисоблайдиганлар сони жуда оз.

-Ўтган йил Эронга бориб, зардуштийлар ибодатхонасини зиёрат қилдим. 2500 йилдан шу кунгача у ерда олов ёқилиб турибди. Исломий давлат бўлишига қарамай, хоҳлаган киши зардуштийлар ибодатхонасини зиёрат қила олади, - деб айтди Фаридун Ҳодизода.

Унинг қўшимча қилишича, Тожикистон жамияти консерватив бўлиб, зардуштий ақидаларини қабул қилмайди.

Шу боис, ўнлаб тожикистонлик зардуштийлар ўз эътиқодини яшириб яшашга мажбурдир.

Айни дамда, жанубий Тожикистондаги Шамсиддин Шоҳин туманида яшайдиган 86 яшар Одинашоҳ Қурбонов у ва унинг оила аъзолари зардушт динига ошкор тарзда сиғинишларини айтган.

У ўтган йил Озодлик билан суҳбатда зардушт динини қабул қилиши тасодиф бўлмай, унинг ота-бувалари ҳам зардуштий бўлганини айтганди.

-Зардушт динининг асослари - бу илм. Уни ўрганиб, ғоялари маънисини билиб, сўнгра қабул қилганман. Зардушт динига киши кўр-кўрона кира олмайди, - деди Одинашоҳ Қурбонов.

Қурбоновга кўра, қишлоқ аҳли уни ислом динига қайтаришга уриниб, ҳатто катта пул ҳам ваъда қилишган.

Аммо у ўз динидан қайтиш ниятида эмас.

Тожикистон қонунчилигида ҳар фуқарога ўзи истаган динга сиғиниш ҳаққи берилган.

Мамлакатда ислом билан бирга насроний, православ, яҳудий динлар аъзолари яшайди.

XS
SM
MD
LG