Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:27

VOA: Ўзбекистон раҳбари Вашингтонда


Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларга етиб келди. Президент самолёти Мериленд штатидаги Эндрюс ҳарбий ҳаво базасига қўнган. Одатда Вашингтонга келаётган чет эл раҳбарлари айнан шу аэродром орқали бу давлатга қадам қўяди. АҚШ президентининг ўзи ҳам шу базадан фойдаланади.

Мирзиёев Оқ уйга қўшни Блеер Хаус меҳмонхонасида жойлашган. Оқ уйнинг энг юқори даражали меҳмонлари бу ерда туради.

Эндрюс ҳарбий ҳаво базаси, Мэриленд штати, 2018 йил 15 майи.
Эндрюс ҳарбий ҳаво базаси, Мэриленд штати, 2018 йил 15 майи.

16 май куни Президент Мирзиёев АҚШ раҳбари Доналд Трамп билан ушрашади. Икки соатга яқин давом этадиган мулоқотда стратегик ҳамкорликнинг янги саҳифасини очиш ҳақида гап кетади.

Трамп маъмуриятига кўра, Ўзбекистоннинг бугунги раҳбари ислоҳотлар йўлини танлаб, ўз давлатини порлоқ келажак томон етакламоқда. “Америка бу жараёнда Ўзбекистон ҳукумати ва халқини қувватлашга бел боғлаган”, дейди Оқ уй расмийлари.

“Ҳар бир соҳада томонлар келишиб, ўзаро манфаатларга асосланган ҳолда қадам ташлайди. Ислоҳот - мураккаб йўл”, дейди президент Трампнинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича маслаҳатчиси Лиза Куртис.

“Ўзбекистон олдидаги қийинчиликларни тушунамиз. Муаммолар ҳам талай, айниқса инсон ҳуқуқлари ва адолат таъминоти бобида. Бироқ бугунги жараёнлардан умидвормиз”, дейди Куртис.

Вашингтон назарида ўтган бир ярим ичида сиёсий мажбуслар озод этилиб, қийноқлар ва мажбурий меҳнат сингари азалий муаммолар тан олингани уларга қарши кураш бошланганидан дарак. Қонунлар ва фармонлар амалда исботини топиши керак, дея ундамоқда АҚШ ҳукумати.

Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар, хусусан “Human Rights Watch”га кўра, Конгресс ва Трамп маъмуриятини Ўзбекистонда ислоҳотлар тўхтамаслиги ва систематик ўзгаришлар бўлиши учун ҳаракат қилиши, яъни тузумни жадалликка чақириши лозим.

17 май куни президент Мирзиёев АҚШ Мудофаа вазирлигига ташриф буюради. Пентагон раҳбарлари билан кенг қамровли мулоқот кутилмоқда. Ҳарбий ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва Афғонистон бўйича бирга ишлаш хусусида гаплашилади.

Пайшанба куни Ўзбекистон раҳбари учун Конгресс ва Жаҳон банкида ҳам учрашувлар режаланган.

XS
SM
MD
LG