Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:45

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги автобус қатнови 15 май куни очилади


Автобус ҳаракатини 15 май куни очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 май куни “Азиа экспресс” корхонасининг директори Султон Камолов хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон томони автобус қатновини очишга тўла тайёр, лекин ҳозирча Ўзбекистон томонининг йўл ҳақи нархи ҳақидаги қарорини кутиб турибди.

Камолов Ўзбекистон томони билан келишувга биноан, турли йўналишлар бўйлаб автобуслардаги йўл ҳақининг нархи белгиланиши кераклиги ва биринчи босқичда Хўжанд-Тошкент ҳамда Панжикент-Самарқанд автобус йўналишлари очилиши, кейин эса тожик ва ўзбек шаҳарларини бир-бирига боғлайдиган бошқа автобус йўналишлари очилишини айтди.

Тожикистон транспорт вазирининг ўрибосари Шерали Ганжалзоданинг сўзларига қараганда, гарчи иккала мамлакатнинг автомобиль йўллари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига жавоб берса-да, уларнинг баъзиларида маълумот берувчи қўшимча белгилар ўрнатиш зарур.

​Аввалроқ томонлар Душанбе-Термиз, Бохтар-Денов, Панжикент- Самарқанд ва Панжикент-Бухоро, Хўжанд-Тошкент автобус йўналишларини ва Конибодомдан Ўзбекистоннинг Фарғона водийси шаҳарларига борадиган йўналишларни келишиб олганди. Тожикистон томонидан айнан бунинг учун бир нечта автобуслар сотиб олган “Азия экспресс” корхонаси йўловчиларни ташишга масъул.

Тожикистон ҳукумати хабар беришича, ҳар куни 10 минглаб тожикистонликлар Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига бораяпти.

XS
SM
MD
LG