Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:18

Марказий банк: 100 минг сўмлик банкнотлар ҳақидаги хабар ёлғон


Ўзбекистон Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалган 100 минг сўмлик банкнотлар ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини билдирди.

Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Мажид Тоҳиров ижтимоий тармоқларда тарқалган 100 мингталик банкнот расмий эмаслигини айтди.

Унга кўра, фақатгина Марказий банк расмий сайтида эълон қилинганидан кейингина бундай маълумотга расмий деб қаралиши мумкин.

Интернетдаги ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги Регистон расми туширилган 100 минг сўмлик купюранинг расми тарқалганди.

Бу эса 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, Ўзбекистоннинг барча банкларида янги 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилиши ҳақида гап-сўзларнинг урчишига сабаб бўлганди.

XS
SM
MD
LG