Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:46

Пойтахтдаги машҳур мемориал комплекс дастлабки жойига қайтади


Мемориал комплекс 2017 йили Тошкентдаги "Дўстлик боғи"га (собиқ Бобур номидаги парк) кўчирилган ва 9 май куни унинг тантанали очилиш маросими ўтказилган эди.
Мемориал комплекс 2017 йили Тошкентдаги "Дўстлик боғи"га (собиқ Бобур номидаги парк) кўчирилган ва 9 май куни унинг тантанали очилиш маросими ўтказилган эди.

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани асраб олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи хотирасига яратилган ёдгорлик комплекси ўзининг эски ўрнига - "Истиқлол" саройи олдидаги майдонга қайтарилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига кўра, 2018 йилнинг 23 апрель куни “Истиқлол” санъат саройи майдонида реконстркция ишлари бошлаб юборилди. Тез кунларда Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал ушбу майдонда қад кўтаради.

Шомаҳмудовлар оиласи асраб олинган болалар орасида рус, беларус, молдаван, яҳудий, латиш, татар, қозоқ миллатларига мансуб болалар бўлган.

"Халқлар дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳрининг кўркига-кўрк қўшиб янада чиройини очади. Пойтахтимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини бирдамликка, дўстликка ва бир оила бўлиб яшашга дават қилади", дейилган ҳокимлик хабарида.

2008 йилда Шомаҳмудов оиласи ёдгорлигининг шаҳар марказидан кўчирилиши Россия ва халқаро матбуотда қизғин баҳсларга сабаб бўлганди.

Мемориал комплекс 2017 йили Тошкентдаги "Дўстлик боғи"га (собиқ Бобур номидаги парк) кўчирилган ва 9 май куни унинг тантанали очилиш маросими ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG