Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:34

Бошқирдистонда 9- синф ўқувчиси пичоқ билан мактабга ҳужум қилди


RUSSIA -- A classroom is pictured after an attack in Sosnovy Bor on the outskirts of Ulan-Ude, the regional capital of Buryatia, January 19, 2018
RUSSIA -- A classroom is pictured after an attack in Sosnovy Bor on the outskirts of Ulan-Ude, the regional capital of Buryatia, January 19, 2018

Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида мактабга уюштирилган ҳужумдан сўнг тўрт киши, шу жумладан уч бола шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ТАССга республика соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Светлана Кускарбекова маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, жабрланганларнинг ҳаммаси ўртача оғир аҳволда бўлиб, уларнинг жароҳати ўрганилмоқда.

Чоршанба куни Telegramнинг Mash канали Стерлитамак шаҳридаги 1-сонли мактабга ўқувчи ҳужум қилгани тўғрисида хабар тарқатди. Ўқувчи информатика хонасини ёқиб юбормоқчи бўлди, дея хабар берди “РИА Новости”га фавқулодда хизматлардаги манба. Дастлабки маълумотга қараганда, ҳужум қилган ўқувчи 9- синфда ўқийди. Хабарларга кўра, ҳужумдан сўнг у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар, полиция ходимлари ва терговчилар ишламоқда. Жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

2018 йилнинг январида Россия мактабларига иккита ҳужум уюштирилди. Пермда ўсмирлар пичоқ билан тўртинчи синф ўқувчиларига ҳужум қилишди, 15 киши жароҳат олди. Улан-Удэда эса тўққизинчи синф ўқувчиси ёқилғи солинган шиша билан синф хонасини ёқиб юборди ва болта билан 7 кишини жароҳатлади.

21 март куни Курган вилоятининг Шадринск шаҳрида 13 ёшли ўқувчи қиз томонидан содир этилган отишма оқибатида етти киши жароҳат олди. Пневматик тўппончадан отилган ўқоқибатида ўқувчиларда моматалоқ ва кўкаришлар қайд қилинди.

XS
SM
MD
LG