Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:34

Вазирлар маҳкамаси ижтимоий соҳа вакилларини ободонлаштириш ишларига жалб этишга қарши қарор ишлаб чиқади


Президент матбуот котиби Комилжон Алламжонов
Президент матбуот котиби Комилжон Алламжонов

17 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Комилжон Алламжонов президентнинг Сирдарё вилоятига сафари пайтида кўтарган масалалар юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида журналистларга маълумот берди.

Президент Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги йиғилишда унинг жойларга ташрифи олдидан ижтимоий соҳа вакилларининг ободонлаштириш ишларига жалб қилинаётгани, айрим жойларда жиддий “кўзбўямачилик”ка йўл қилинаётганини кескин танқид қилганди.

У ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ишларига жалб қилган раҳбарлар жазоланиши ҳақида огоҳлантирганди.

Тошкентда ўтказилган брифингда Комилжон Алламжонов президент топшириғи билан “аҳолини, айниқса, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимлари, талабаларни ободонлаштириш ишларига жалб этишни қатъий тақиқлаш бўйича” Вазирлар Маҳкамасининг қарори ишлаб чиқарилишини маълум қилди:

-Ушбу қарорда жойларда ободонлаштириш хизматлари фаолиятини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чора тадбирлар ҳам акс этади. Бунда хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибаси инобатга олинади. Фуқароларнинг жамоат ишларига мажбурлаш ҳолатлари шундан кейин ҳам қайтарилса, президент таъкидлаганидек, жазо қаттиқ бўлади. Жумладан, жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади, - деди Комилжон Алламжонов.

У президент Мирзиёевнинг мамлакат Бош прокуратураси олдига бир қатор вазифалар қўйганини ҳам айтди:

-Самарқандлик ўқитувчи Диана Еникееванинг бевақт ўлимига сабабчи бўлган мансабдор шажсларни юридик жавобгарликка тортиш бўйича топшириқлар берди. Ҳозирда бу ҳодиса бўйича ўрганиш олиб борилмоқда, - деди Комилжон Алламжонов.

Президент матбуот котибининг брифинги O'zbekiston 24 телеканали томонидан илк бор тўғридан-тўғри намойиш этилди.

XS
SM
MD
LG