Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:42

Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарада бир-бирларини тошбўрон қилди (ВИДЕО)


Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бир -бирларини тошбўрон қилган ҳудуд икки давлат чегарачилари ва милицияси томонидан ҳамкорликда назорат қилинмоқда.
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бир -бирларини тошбўрон қилган ҳудуд икки давлат чегарачилари ва милицияси томонидан ҳамкорликда назорат қилинмоқда.

Тожикистон - Қирғизистон чегарасида 3 апрель куни содир этилган низода 17 нафар қирғизистонлик тан жароҳати олди, уларнинг икки нафари касалхонага ётқизилди, қолганлари биринчи тез тиббий кўмак кўрсатилгач, уйларига қайтарилди.

Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарада бир-бирларини тошбўрон қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00

Ҳозирча Тожикистон томонидан низода қатнашганлар орасида жароҳат олганлар тўғрисида маълумот йўқ. Аввалроқ тошбўрон пайтида бир нафар тожик чегарачиси жароҳатлангани хабар қилинган эди.

Расмийлар икки давлат аҳолиси иштирокидаги низо юз берган ҳудуддаги вазият барқарор эканини билдирмоқда.

Расмий хабарга қараганда 3 апрель куни юз берган низога Қирғизистоннинг Боткен тумани Учдўбў қишлоғидан ўтувчи чегара чизиғига қирғиз фуқароси девор қура бошлагани сабаб бўлган.

Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара туманига қарашли Хўжали қишлоғи аҳолиси икки давлат ўртасида аниқланмаган ва баҳсли бўлиб турган ҳудудга девор қурилаётганига қарши норозилик билдиришган.

Шундан сўнг вазият таранглашиб, воқеага жойига ҳар икки томонадан 50 нафарга яқин одам йиғилган ва томонлар бир-бирини тошбўрон қилган.

Озодлик радиоси қирғиз хизмати Канибек Алиев исмли фойдаланувчининг "Фейсбук"даги саҳифасидан низо пайтида олинган видеони кўчириб эълон қилди.

Тошбўрон пайтида одамлардан ташқари уйлар ва автомашиналарга ҳам зарар етказилгани айтилмоқда. Лекин уларнинг сони аниқ эмас. Низо оқибатида келтирилган зарар миқдорини махсус ишчи гуруҳи ўрганмоқда.

Мазкур низо қирғиз ва тожик расмийлари томонидан ярим соатда бартараф этилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG