Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:35

Тўйларга оид қарорни Сенат ҳозирча қабул қилмайди


Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Гавҳар Алимова тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларга оид Сенат қарорини янада такомиллаштириш, бу борада Республика комиссиясини тузишга оид қўмита таклифини билдирди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлиги “Оилавий маросимлар билан боғлиқ ишлаб чиқилган Сенат қарори лойиҳасини такомиллаштиришда тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари фаол иштирок этиши, ҳар бир юртдошимизнинг ушбу масала юзасидан фикрларини эшитиш зарур. Майда-чуйда, бачка одатларни таг-томири билан йўқотишда барча иштирок этиши, бу борада халқимизнинг ўзи ташаббускор бўлиши керак”, деб ёзди.

Хабарда айтилишича, тилга олинган қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач, аҳоли томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилган, айниқса, ижтимоий тармоқларда 1,6 миллион фойдаланувчи томонидан ўқилган. Кўплаб фикр-мулоҳазалар баён этилган.

Бу борада тегишли қарор қабул қилиш вазифасини президент Мирзиёев қўйган эди.

XS
SM
MD
LG