Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:47

Икки меҳнат муҳожири Кемерово ёнғинидан камида 50 кишини қутқарди


Россияда 28 март Кемероводаги ёнғинда халок бўлганлар учун миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Россияда 28 март Кемероводаги ёнғинда халок бўлганлар учун миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Ёнғин содир бўлган “Зимняя вишня” савдо марказидаги пойафзал дўкони сотувчиси ва шу дўконда қўриқчи бўлиб ишлайдиган Фарзон Салилов и Маҳмуд Художаевлар савдо марказининг иккинчи қаватида ўз дўконининг эҳтиёт эшиги орқали харидорларни эвакуация қилиб, камида 50 кишини ўлимдан сақлаб қолгани тўғрисида бугун Россиядаги ўнлаб ОАВ хабар қилди.

Исм-фамилияларига қараганда Тожикистон фуқаролари эканлиги тахмин қилинаётган меҳнат муҳожирлари тутаб ётган савдо марказига чопиб кириб, ваҳимадан ўзини йўқотиб қўйган одамларни қўлидан ушлаб кўчага олиб чиққан.

Фарзон Салилов и Маҳмуд Художаев қутқарганлар орасида савдо марказига ногиронлар аравачасида келган бир неча киши ҳам бўлгани айтилди.

Мавзуга оид хабарларда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, бошқаларни қутқарган яна бир неча киши тўғрисида айтилган.

Россияда 28 март Кемероводаги ёнғинда халок бўлганлар учун миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо марказида 25 март куни чиққан ёнғинда64 одам ҳалок бўлган. Уларнинг 41 нафари болалардир. Ёнғинда тириклайин ёниб кетган болаларнинг энг кичиги 2 ёшда бўлган.

27 март куни Россиянинг Москва, Петербург ва бошқа шаҳарларида Кемеровога ҳамдардлик билдирилган намойишлар бўлиб ўтди. Намойишлар "Корруция одамларни ўлдирмоқда”, “Ҳақиқатни гапир” каби шиорлар остида ўтди.

XS
SM
MD
LG