Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:50

Могерини: Ўзбекистон билан музокаралар бошланишига интиқмиз


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини 13 март куни Европа парламентида қилган чиқишида иттифоқнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги масаласига тўхталар экан, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш истагида эканини билдирди.

Могерини: Ўзбекистон билан музокаралар бошланишига интиқмиз
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:48 0:00

ЕИ бизнеснинг Марказий Осиёга интилишини қўллаб-қувватлайди

Страсбургдаги Европа парламентида Марказий Осиё масаласида ҳисобот берган Федерика Могерини Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорлик шартномасини имзоланишини интиқлик билан кутаётганини айтди:

-Европа ширкатлари минтақага Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё манфаатларидан келиб чиққан ҳолда сармоя киритишга ва бизнес муҳитини яхшилашга интилмоқда. Бу ташаббусни биз қўллаймиз. Шу мақсадда ҳамкорлик шартномаларининг кенгайтирилган янги нусхаларини имзолаш жараёнини бошладик. Янги шартномани Қозоғистон билан имзоладик, Қирғизистон билан музокараларни олиб бормоқдамиз. Биз Ўзбекистон билан ҳам музокаралар бошланишини интиқлик билан кутмоқдамиз, -деди Могерини.

"Ўзбекистон муҳим ислоҳотларни амалга оширмоқда"

Европа Иттифоқи расмийси бугунги кунда Марказий Осиёда олиб борилаётган ислоҳотларнинг локомотиви сифатда Ўзбекистонни тилга олди:

- Ўзбекистон ва Қирғизистон муҳим ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этмоқда. Биз уларни бу ишда қўллаб-қувватлашни хоҳлаймиз. Бу ҳақда мен, агар адашмасам, ўтган йилнинг декабрида бу икки мамлакатга қилган сафарим чоғида ҳам гапирганман. Биз бу икки давлатдаги ислоҳотлар минтақдаги бошқа давлатлар учун ўрнак бўлишини истаймиз, - деди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси.

"Европа Марказий Осиёнинг қарз гирдобига тушиб қолишига йўл қўймаслиги лозим"

Федерика Могерини ўз сўзида Марказий Осиё ҳукуматлари қитъалараро савдо маршрутида транзит давлат бўлибгина қолмай, йирик инфраструктуравий лойиҳалар амалга ошириладиган марказга айланишни истаётганларини алоҳида таъкидлади.

Могерини Европа Иттифоқи бу истакнинг амалга оширилишида минтақа давлатларини қўллаб-қувватлаши шарт деб ҳисоблашини билдирди. У шу мақсадда октябрь ойида Ташқи ишлар бўйича кенгашга Европани Осиё билан боғловчи янги стратегияни тақдим этишини айтди.

Могерини “Европа Иттифоқи Марказий Осиёни қарз гирдобига тушиб қолишига ва бу ерда шубҳали ҳамда сифатсиз лойиҳаларнинг амалга оширилишига йўл қўмаслиги керак”, деб ҳисоблайди.

Могерини нутқи якунида Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари ташаббуси билан 26-27 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Афғонистондаги вазиятга бағишланган юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG