Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:44

ИИВ Озодлик хабар қилган қотилликка оид тафсилотларни маълум қилди


Қизириқнинг Янгикент маҳалласи яқинидаги кўл.
Қизириқнинг Янгикент маҳалласи яқинидаги кўл.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил бола чақалоқнинг жасади бўйнига мато бўлаги боғланган ҳолда топилган. Бу ҳақда хабар қилган Ички ишлар вазирлиги расмий сайтига кўра, воқеа “2018 йил 7-8 март куни” содир бўлган.

“Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси аниқланди, у Қизириқ туманида яшовчи, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, Н.Т. бўлиб чиқди. 2018 йил 28 февраль куни Н.Т. уйида ўғил бола чақалоқни туғиб, ҳеч кимга билдирмай ўзининг кийими билан чақалоқни бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни юқоридаги каналга ташлаб юборганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Н.Т. қўлга олинган”, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Сурхондарёнинг Қизириқ туманидаги балиқхонага қарашли кўлда 7 март куни янги туғилган чақалоқнинг жонсиз жасади топилгани тўғрисида Озодлик 9 март куни хабар қилган эди.

Озодлик бу мавзуга 10 март куни ҳам қайтиб, Қизириқда чақалоғини кўлга ташлаб кетган аёл коллеж ўқувчиси бўлиб чиққанини аниқлаганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG