Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:37

Мирзиёев Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлигини таъкидлади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбега сафари чоғида Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлигини таъкидлаган.

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов бу ГЭСнинг қурилишига қарши бўлиб келган.

Шавкат Мирзиёев ҳам икки йил аввал бош вазир бўлган пайти Роғун ГЭСи қурилиши ҳатарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Ўзбекистон президенти Мирзиёевнинг Душанбега расмий ташрифи давомида имзоланган қўшма баёнотда Роғун ГЭСи бўйича муросага борилгани айтилган.

Мирзиёев ташриф давомида Роғун ГЭСи энергетик муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва унинг қурилишида иштирок этиши мумкинлигини таъкидлаган.

3,6 гигаваттлик Роғун лойиҳаси бўйича ишлар 1976 йил бошланган. Совет Иттифоқи парчалангач бу ишлар тўхтаб қолган эди.

Эндиликда Тожикистон энергетика мустақиллигини таминлаш йўлида ушбу ГЭСни қуришга жиддий бел боғлаган.

XS
SM
MD
LG