Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:51

Ўзбекистонликлар газ идоралари устидан 4 мингдан зиёд шикоят қилди 


Ўтган йил давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига аҳолидан бўлган шикоятларнинг асосий қисми газ идоралари устидан бўлиб, бу борада жами 4 минг 389 та норозилик аризаси йўлланган.

ЎзА агентлигининг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқовга таяниб хабар беришича, ўтган йили аҳолидан тушган мурожаатлар 2016 йилга нисбатан 4 минг 219 тага кўпайган.

Агентлик ариза ва шикоятларнинг 12 минг 976 таси, яъни 91,9 фоизи ижобий ҳал этилгани натижасида истеъмолчиларга етказилган 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм зарар қайтарилгани ҳақида ёзди.

Аҳолидан тушган шикоятлар табиий газдан ташқари савдо (3 минг 320 та – 23,5 фоиз), электр таъминоти (2 минг 201 та – 15,6 фоиз), коммунал хизмат кўрсатиш (742 та – 5,3 фоиз), сув таъминоти (506 та – 3,6 фоиз), транспорт (273 та – 1,9 фоиз), алоқа (317 та – 2,2 фоиз), соғлиқни сақлаш (264 та – 1,9 фоиз) соҳаларига оид бўлган.

Кейинги ўн йилдан зиёд вақт давомида мамлакатнинг чекка қишлоқларида табиий газ ва электр тақчиллиги мунтазам кузатилмоқда. Айрим жойларда электр фақат кунига бир неча соатгина берилади. Кўплаб қишлоқларда эса табиий газ қувурлари аллақачон кесиб ташланган.

XS
SM
MD
LG